Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Бернардо Силва – 1 Лиганинг энг яхши футболчиси

Баҳо:
+ | -

Ўтган ҳафтада France Football нашри ўз ўқувчилари орасида 1 Лиганинг энг яхши футболчисини аниқлаш борасида сўровнома ўтказди. Энг кўп овоз тўплаган Бернардо Силва мухлисларга кўра ҳозирги пайтда Франция чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Португалиялик футболчи “Монако” сафида 2014 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Дастлаб, ижара асосида монегасклар сафида ўйнаган бўлса, клуб уни 2015 йил бошида 15,8 миллион еврога сотиб олди. 22 ёшли Бернардо Силва “Монако” клубининг муҳим етакчисига айланди. Ҳозирда ажойиб спорт формасида бўлган португалиялик футболчи ўйинни бошқариш, ўйин тақдирини ҳал қилиш каби муҳим вазифаларни ўз зиммасига олмоқда.

Мавсум бошидан бери монегасклар сафида 5 гол ва 5 голли узатмани амалга оширган Бернардо Силва статистика бўйича ажойиб кўрсаткичларга эга. У жамоасининг гъалабаларида муҳим калит вазифасини ўтамоқда. Бу мавсумда анча ҳужумкор ўйин кўрсатаётган “Монако”нинг ҳужумлари асосан Бернардо Силва орқали амалга оширилмоқда.

Январ ойи ўртасида Невшатель компанияси томонидан ўтказган ҳисоб-китобларга кўра, португалиялик футболчининг трансфер қиймати 52,5 миллион еврога тенг. Бу эса Франция чемпионатидаги энг қиммат футболчи деганидир. Бу ҳисоб-китоблар албатта бир қатор кўрсаткичларга (голлар, голли узатмалар, ўтказилган дақиқа, шартнома муддати, ёши ва ҳ.к.) кўра тузиб чиқилган.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 18:43, 04.02.2017.
Ўқилди: 4022 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.