"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике Испания чемпионатининг 21-турида "Атлетик" билан учрашувдан сўнг (3:0) ҳисоб 2:0 вақтида Лионель Мессининг алмаштирилишига изоҳ беришни истамади.
"Мессининг алмаштирилиши? Бунга изоҳ бермайман. Сизлар доим қизиқасизлар, аммо мен бу ҳақида ёзишингизни истамайман. Ҳеч нарса айтмайман.
"Атлетик" билан учрашувлар ҳеч қачон осон бўлмаган. Уларнинг доимий босими майдонда доим курашга чорлайди, аммо биз вазиятлар яратиб, ўйинга тушиб олдик. "Атлетик" устидан қуруқ ғалаба - бизнинг тўғри йўлда эканимизни англатади", - дейди Энрике.