Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Девис кубоги. Ўзбекистон Ж.Кореяни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Терма жамоалар ўртасида теннис бўйича норасмий жаҳон чемпионати ҳисобланган Девис кубоги мусобақасининг 2017 йилдаги илк босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Кореяни мағлуб этишга муваффақ бўлди.

Осиё/Океания минтақасида иштирок этаётган ушбу терма жамоалар ўртасидаги ўйин Кореяда бўлиб ўтаётган бўлиб, дастлабки икки кун натижаларига кўра ҳамюртларимиз 2:1 ҳисобида олдинга чиқиб олганди.

Бугун мусобақада яна яккаликлар ўртасида баҳслар бошланди. Дастлаб Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин рақибнинг 1-рақамли теннисчи Хён Чунгга қарши кортга чиқиши керак эди. Бироқ кореяликлар, Хён Чунг дастлабки 2 кун давомида 5та сетли ўйинларда иштирок этгани учун бўлса керак, унинг ўрнига жамоанинг учинчи теннисчиси Сун Ву Квонни қўйишга қарор қилишди.

Ушбу теннисчи биринчи сетда Истоминни мағлуб этишга муваффақ бўлди — 6:3. Иккинчи бўлимда ҳам олдинда бораётганди, бироқ Денис қайта брейкни амалга оширди ва сетни тай-бреккача олиб бориб, унда 7-5 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учинчи сетда ҳамюртимиз осонгина ғалаба қозонди — 6:2. Тўртинчи сетда Истомин брейк ҳисобига олдинда бораётганди. Аммо Сун Ву Квон ҳисобни тенглаштирди ва баҳс яна тай-бреккача давом этди. "Лотерея"да мезбон спортчиси осонликча "жон" беришни истамади. У ҳамюртимизнинг нақ 5 марта матчболдан фойдаланишига йўл қўймади. Ниҳоят, Истомин олтинчи имкониятдан самарали фойдаланди — 14:12!

Натижада сет, матч ва тўқнашув тақдири ҳал бўлди. Жанубий Корея - Ўзбекистон - 1:3.

Бугун Дук Хи Ли ва Санжар Файзиев ўртасидаги ўйин бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ўзбекистон теннис терма жамоаси кейинги босқичда Янги Зеландия - Ҳиндистон жуфтлиги ғолибига қарши баҳс олиб боради. Бу тўқнашув 7-9 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Девис кубоги. Осиё/Океания минтақаси
Сун Ву Квон - Денис Истомин - 1:3 (3-6, 6-7 (5), 2-6, 6-7 (12)).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 10:47, 05.02.2017.
Ўқилди: 9325 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.