Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

"Нефтчи" жамоаси Туркияга йўл олди

Баҳо:
+ | -

Андрей Фёдоров мураббийлигидаги Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси футболчилари янги мавсумга бўлган тайёргарлик жараёнини давом эттириш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига йўл олишди.

Фарғона жамоаси хориж йиғини давомида бир қатор жамоаларга қарши ўртоқлик баҳсларида иштирок этади.

Хусусан 7 февралда Болгариянинг "Пирин", 9 февралда Босния ва Герцеговинанинг "Сараево", 12 февраль куни Арманистоннинг "Широқ" клубига қарши назорат баҳслари бўлиб ўтади. Йиғиндаги бошқа рақиблар ҳақида кейинроқ маълумот берамиз.

Туркияга парвоз қилган делегация таркибидан Бахтиёр Ёқубов ҳамда Акрам Баҳриддинов каби футболчилар ўрин олишмади. Мазкур ўйинчилар жароҳати туфайли Анталия йиғинини ўтказиб юборишади. Шунингдек 2 ҳафта давомида "Черноморец Одесса" клубининг машғулотларида иштирок этган Никита Павленко Туркияда "Нефтчи" сафига қўшилади. Ундан ташқари 3 нафар легионер ўйинчилар хориж йиғинидан "Нефтчи" машғулотларида иштирок этишни бошлашади.

"Нефтчи" ПФК делегацияси Тошкентдан қуйидаги таркиб билан хорижга йўл олди.

Мураббийлар штаби: Андрей Фёдоров (бош мураббий) Мурод Исмоилов (катта мураббий) Абдусамат Дўрмонов (ёрдамчи мураббий) Баҳодир Шамшидинов (дарвозабонлар мураббийи)

Клуб ходимлари: Зохиджон Ғофуров (бош администатор) Мухиддин Мирзаев (шифокор) Исломбек Усмонов (шифокор) Даниль Сепегин (массажчи)

Дарвозабонлар: Ўткир Юсупов, Абдумавлон Абдужалилов, Руслан Матниёзов

Ҳимоячилар: Дилёр Ирматов, Фурқат Ҳасанбоев, Мухсин Убайдуллаев, Ҳусниддин Ғофуров, Иброҳим Нўъмонов, Ҳамза Каримов, Сардор Қулматов

Ярим ҳимоячилар: Аббос Махсталиев, Жавоҳир Расулов, Абдужамол Исроилов, Саид Абдужабборов, Умид Қодиров, Музаффар Музаффаров, Дамир Низанов, Абдураҳмон Абдулҳақов

Ҳужумчилар: Шерзод Ҳакимов, Мўйдин Мамазулумов

Манба: fcneftchi.uz
Киритилди: 14:48, 05.02.2017.
Ўқилди: 4935 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.