"Лестер" бош мураббийи Клаудио Раньери АПЛнинг 24-турида "Манчестер Юнайтед"дан учралган мағлубиятдан сўнг (0:3) фикрларини билдирди.
"Биринчи голни ўтказиб юбориб, таслим бўлдик. Нима учун бундай бўлди, тушунмаяпман. Охиригача курашиш ва ҳеч қачон таслим бўлмаслик керак эди. Ўзимизга бўлган ишончимиз юқори эмас.
Ўтган мавсум ажойиб ўтган эди, аммо биз "Лестер"миз, ҳар бир ўйинда курашишимиз керак. Биз бир жамоамиз. Мен ўйинчиларимга тўлиқ ишонаман, улар ҳам менга ишонишади", - дейди Раньери.