«Рома» яримҳимоячиси Даниэле де Росси жамоаси билан янги шартнома борасида музокара ўтказмоқда.
Football Italia хабарига кўра, 33 ёшли футболчи Хитой клубларидан ва МЛС вакили «Нью-Йорк Сити»дан олган таклифга рад жавобини берган.
Де Росси «Рома» билан тузган шартномасини яна икки йилга узайтиришга умид қилмоқда. «Рома» уни клубда олиб қолишга тайёр, бироқ маошини кескин камайтирган ҳолда. Айни пайтда футболчи йилига 6 млн евро маош олмоқда.
Де Росси Италия чемпионатининг жорий мавсумида 18та ўйинда майдонга тушиб, 2та голга ҳаммуаллифлик қилган.