«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо АПЛ 24-туридан ўрин олган «Лестер» (3:0) клубига қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини айтди.
«Фаолиятимдаги жамоаларим жуда зўр ўйин намойиш қилган. Айниқса Англияда. Жамоаларим ҳимояда зўр ўйнаб, қарши ҳужумларда шафқатсиз бўлган, бироқ буни етарли эмаслиги ҳақида ҳар ҳафтада эшитмоқдаман. Мен мана шундай услубда ўйнаб, уч марта чемпион бўлганман.
Бироқ, негадир бу мавсумда, ҳимоядаги ва қарши ҳужумдаги зўр ўйин эскилик сарқити деб ҳисобланмоқда. Бу Англия учун катта ўзгариш.
Мен ўйин услубини ўзгартирмайман. Шу алфозда ўйнайверамиз. Мен жуда зўр ўйнаб, вазиятларни яратиб, якунда ғалаба қозонолмайдиган жамоа мураббийи бўлишни истамайман. Бундай жамоада ишлашни хоҳламайман.
Биз гол уришимиз керак ва «Лестер»га қарши ўйинда шуни амалга оширдик» - деди Моуриньо.