“Вилоят Ҳокими Кубоги-2017” мусобақасила ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди.
“Истиқлол”га тасанно
Биринчи лига дебютанти “Истиқлол” жамоаси “Вилоят Ҳокими Кубоги-2017”да муваффақиятли иштирок этди. Ноил Губанов шогирдлари мусобақада тўртта учрашув ўтказиб, уларнинг учтасида ғалаба қозонган бўлса, “Нефтчи-1” билан дуранг ўйнади. Натижада жамоа финалга йўлланма олди. “Истиқлол” кўрсатган натижа таҳсинга лойиқ. Демак, янги мавсумда ушбу клуб биринчи лигада ҳам кўплаб жамоаларга бош оғриқ бўлиши турган гап.
Финалдан олдинги финал
Бир кун олдин “Машъал-1”ни доғда қолдириб, ярим финалга йўл олган қўқонликлар финал остонасида яна муборакликларга қарши майдонга тушишди. Мазкур учрашувга кўпчилик финалдан олдинги финал дея таъриф беришганди. Ўйин ўз номига яраша драматик тарзда кечди. Биринчи бўлимда муборакликлар ҳисобни очишди. Бундан ташқари, бўлим якунланиши арафасида “Қўқон-1912” аъзоси Баҳодир Акрамов бош ҳакам томонидан икки марта огоҳлантирилиб, қизил карточка олиб майдонни тарк этди. Иккинчи бўлим бошида “Қўқон-1912-1” жамоаси бош мураббийига ҳам қизил карточка кўрсатилди. Шундай бўлса-да, ташаббусни ўз қўлига олган Нўъмон Ҳасанов шогирдлари 57-дақиқада ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлишди. Андрей Сидоров гол муаллифи бўлди. Шу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармай қолди. Натижада ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига навбат берилди. Футбол лотореясида омад қўқонликларга кулиб боқди. “Қўқон-1912-1” посбони Никита Рибкин рақибларнинг иккита зарбасини қайтаришни уддалди. Бу эса қўқонликларга ўз тарихларида иккинчи бор “Вилоят Ҳокими Кубоги” финалида ўйнаш имкониятига эга бўлишди.
“Вилоят Ҳокими Кубоги-2017”
Ярим финал
“Нефтчи-2” – “Истиқлол” – 0:1
“Қўқон-1912-1” – “Машъал-2” – 1:1 (0:1) пен. сер (4:3)
ЭРТАГА ФИНАЛ
Эртага мусобақанинг якуний – финал баҳси ўтказилади.
“ФарДУ” стадионида “Қўқон-1912-1” ва “Истиқлол” жамоалари бош соврин соҳибини аниқлаш учун майдонга тушишади. Учрашув ҳам соат 12:00да бошланади.
Финал
7 февраль
Истиқлол – Қўқон-1912-1 соат 12:00 ФарДУ СМ