"Реал" президенти Флорентино Перес янги футболчи сотиб олишда унинг клуби қандай принциплар қўллашини маълум қилди.
"Одамлар бир нарсани биладилар - биз Роналду, Зидан, Фигу каби катта футболчиларни сотиб оламиз. Аммо масланинг иқтисодий томони ҳам бор. Биз ҳар бир футболчини сотиб олишдан аввал ўйлаб кўришимиз керак: ундан қандай фойда оламиз?
"Реал" 2000 йилда жиддий инқирозга учради. Шундай жиддийки, клуб ўз мавқеини йўқотиши мумкин эди. Аммо клуб бир кишига қарам бўлимаслиги керак", - дейди Перес.