Британия матбуотининг хабарига кўра, «Манчестер Сити» клубининг янги ҳужумчиси Габриэл Жезус инглиз тилини ўрганишга киришган.
19 ёшли футболчи жамоадоши Фернандиньонинг маслаҳатига қулоқ тутиб, бўш вақтида маҳаллий радиолардан бирини тингламоқда.
Аммо футболчи ҳозиргача фақат бир дона - «шерик» деган сўзни ўрганиб олган. У машғулотлар ва ўйин пайтида жамоадошларини шундай деб чақирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жезус АПЛнинг сўнгги ўйинида «Суонси» дарвозасига 2та гол уриб, жамоасига ғалаба келтирган эди.