Испания терма жамоасининг бош мураббийи Хулен Лопетеги «Порту» дарвозабони Икер Касильяс терма жамоага чақирилиши мумкинлиги ҳақида гапирди.
«Мен Касильяс билан дўстона суҳбатлашиб олдим. Уни ҳозирча терма жамоага чақирмаслигимни айтдим. Бироқ Касильяс учун терма жамоа эшигини ёпмадим.
Пике? У ЖЧ-2018дан сўнг термани тарк этишини айтди. Биз унинг қарорини ҳурмат қилишимиз лозим. Унинг терма жамоадаги ўйинидан завқ олиб қолишимиз керак» - деди Лопетеги AS хабарида.