Кириш Регистрация
18/05 19:00 Қизилқум 2-4 Олимпик
18/05 19:00 Андижон 1-1 Металлург
18/05 21:00 Лечче 0-2 Аталанта
18/05 23:45 Торино 3-1 Милан
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло - Кальяри
19/05 18:00 Монца - Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе - Эмполи
19/05 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед - Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал - Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд - Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли - Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси - Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас - Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон - Фулхэм
19/05 21:00 Интер - Лацио
19/05 22:00 Валенсия - Жирона
19/05 22:00 Вильярреал - Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао - Севилья
19/05 22:00 Атлетико - Осасуна
19/05 22:00 Барселона - Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис - Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис - Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка - Альмерия
19/05 22:00 Гранада - Сельта
19/05 23:45 Рома - Женоа
20/05 00:00 Лорьян - Клермон
20/05 00:00 Монако - Нант
20/05 00:00 Лилль - Ницца
20/05 00:00 Лион - Страсбур
20/05 00:00 Реймс - Ренн
20/05 00:00 Ланс - Монпелье
20/05 00:00 Тулуза - Брест
20/05 00:00 Гавр - Марсель
20/05 00:00 Метц - ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

«Лестер»: ёқимсиз рекорд сари

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер Лигаси 24-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинда 0:3 ҳисобида мағлубиятга учраган амалдаги чемпион «Лестер» Премьер Лигада янги календар йилининг дастлабки беш ўйинида гол уролмаган илк жамоага айланди. Афсуски бу «тулкилар»нинг натижалари орасидаги ягона ёқимсиз рекорд эмас.

Англия Премьер Лигаси ташкил этилишидан олдин, Биринчи дивизион мусобақаси доирасида «Тоттенҳем» ҳам 1986 йилнинг дастлабки беш ўйинида рақиблари дарвозасини ишғол эта олмаган.

«Тулкилар» эса бу рекорддан ташқари Англиянинг энг юқори тўрт футбол дивизионида 2017 йилда гол урмаган ягона жамоа бўлиб турибди. Ўтган мавсумнинг шу даврида 68 та гол уриб улгурган Клаудио Ранери шогирдлари ушбу мавсумда ўтказган 24 ўйинида бор-йўғи 24 та гол уришга эришган.

Ўтган мавсумда 24 та гол уриб Премьер-Лига тўпурари бўлган ҳужумчи Жейми Варди эса ушбу мавсумда 21 ўйинда 5 та гол билан чекланган бўлса, 2015/2016 йилги мавсумда 17 та гол урган Африканинг 2016 йилдаги энг яхши футболчиси Рийод Маҳрез бу сафар 22 ўйинда 3 та гол уришга эришган холос.

Афтидан Чемпионлар Лигасидаги иштироки туфайли қўшилган босимни кўтара олмаётган жамоа Премьер Лигада 24-турдан кейин 21 очко тўплаб 16-ўринни эгаллаб турибди. 15-ўриндаги «Мидлсбро» ва 17-ўриндаги «Суонси» «Лестер» билан бир хил очко тўплаган бўлса, хавфли зонадаги «Халл Сити» 20, «Кристал Пелас» ва «Сандерленд» эса 19 очкодан тўплаган.

Кўриниб турибдики, «тулкилар»нинг ҳозирги ўрни хавфли зона остонасида жойлашган ва жамоа шу тариқа ўйнашда давом этса чемпионликни қўлга киритгандан кейинги мавсумдаёқ Премьер Лигани тарк этган илк жамоага айланиши ҳам ҳеч гап эмас. Ўтган мавсумдаги ажойиб ўйинлари билан кўпчиликнинг меҳрини қозонган «Лестер» бундай ҳолатга тушишини ҳеч ким истамаса керак.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 18:56, 07.02.2017.
Ўқилди: 5608 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.