Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

"Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2017": Сўнгги кун

Баҳо:
+ | -

26 январь куни старт олган “Вилоят Ҳокими Кубоги-2017” мусобақаси 7 февраль куни якунига етди. Кеча турнирнинг финал учрашуви бўлиб ўтди.

“Қўқон-1912”нинг тарихий ғалабаси

Ушбу мусобақанинг тўртинчи чемпиони номи ҳам маълум бўлди. Бу кунга қадар “Вилоят Ҳокими Кубоги”да учта жамоа бош соврин эгасига айланганди. 90 йиллар охирида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси мусобақани биринчи ўринда тугатганди. 2004 йилги баҳсларда эса Қувасойнинг “Цемнтчи” клуби ғолибликни қўлга киритганди. Ўша йилги финал учрашувида “Цементчи”нинг ҳар икки таркиби ўйнаганди. Шундан кейин қаторасига 13 йил “Нефтчи” анъанавий турнирда бош совринни ҳеч кимга бермай келаётганди. 2015 йилга қадар ҳал қилувчи баҳсда “Нефтчи”нинг иккита таркиби тўп суриши одатга айланганди. Сўнгги икки йилги финалда эса фарғоналикларга иккита жамоа рақиблик қилди. 2015 йили – “Қўқон-1912”, 2016 йили – “Қизилқум”.

Жорий йилги мусобақада эса финалга томоман бошқа клублар етиб келишди.

Биринчи лиганинг янги вакили -“Истиқлол” жамоаси турнирнинг ҳақиқий кашфиёти бўлди. Жамоа финалга қадар Олий ва Биринчи лиганинг кучли жамоаларига қарши майдонга тушиб, тўртта ғалаба ва битта дурангга эришди.

“Қўқон-1912” жамоаси эса ўз гуруҳида учта ғалаба ва битта дуранг қайд этди. Ярим финалда эса Муборакнинг “Машъал” жамоаси доғда қолдирилди.

Финал баҳси кутилганидек, шиддатли ва кескин курашлар остида ўтди. Ҳар икки бўлимда биттадан гол киритган қўқонликлар якунда бош совринни қўлга киритишди.

7 февраль куни Қўқон футболи тарихида янги саҳифа очилди. “Қўқон-1912” клуби “Вилоят Ҳокими Кубоги-2017” ғолиби сифатида тарихдан жой олди.

Кези келганда, бу йилги мусобақа юқори савияда ташкил этилганини эътироф этиш жоиз.

Финал учрашуви якунига етгач, мусобақа асосий ташкилотчиси Фарғона вилоят ҳокимлиги томонидан бир қатор номинациялар бўйича ғолиблар ҳам аниқланиб, улар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Хусусан, “Қўқон-1912” вакиллари – Акмал Холмуродов, Суҳроб Бердиев ва Филип Райевацлар энг яхшилар қаторида тилга олиниб, телевизор билан тақдирланишди.

Шунингдек, “Истиқлол” жамоаси аъзолари – Дониёр Усмонов ва Хайрулло Мадаминовлар ҳам тақдирланишди.

Бундан ташқари, “ФарДУ”, “Нефтчи-2” жамоаларига ҳам телевизор берилди.

Тақдирланганлар қаторида мусобақани ёритиб борган – “Қўқон-1912” матбуот хизмати ҳам бор эди.

Хуллас, мусобақа мана шундай байрамона кайфиятда якунига етди. Фарғона футбол федерацияси йил бошида мухлисларга мана шундай қувончли кунларни тақдим этгани учун миннатдорчилик изҳор этамиз.

Кейинги йили мазкур турнирнинг нуфузи янадада ошишига ишончимиз комил.

 

 “Вилоят Ҳокими Кубоги-2017”

Финал

 “Қўқон-1912-1” (Қўқон) – “Истиқлол”  (Фарғона) – 2:0 (1:0)

Ҳакамлар: Олим Тўйчибоев, Шохруҳ Аъзамов, Қаҳрамон Собиров, Азиз Толипов.

Назоратчи: Эркин Орипов

Голлар: Суҳроб Бердиев-27, 76.

“Қўқон-1912”: 13. Никита Рибкин, 4. Акмал Холмуродов, 7. Жамшид Ҳасанов, 10. Жавоҳир Сидиқов (19. Муҳаммаданас Ҳасанов-80), 15. Ойбек Рустамов (70. Собир Ҳамидов-84), 26. Баҳодир Пардаев (28. Аваз Маматхўжаев-71), 29. Александр Мерзляков,  55. Мурод Холмуҳаммедов, 83. Никола Валентич (5. Жалил Кимсанов-85), 90. Суҳроб Бердиев, 99. Филип Райевац (25. Андрей Сидоров-67).

Захира: 12. Азиз Ашуров, 31. Дарко Гожкович.

“Истиқлол”:  89. Дониёр Усмонов, 2. Азиз Мадалиев, 16. Карим Мамадалиев, 8. Акмали Раҳимзода, 11. Жамшид Ҳошимов (19. Абдухолиқ Қурбонов-77), 4. Хайрулло Мадаминов, 6. Абдулла Жўрабоев (17. Достон Турсунзода-72), 10. Давлат Ёрбеков (13. Алишер Файзуллаев-59), 77. Ҳошим Шокиров (9. Шариф Мирзаев-66), 15. Муҳаммадсултон Фозилов, 5. Бобур Аминжонов.

Захира: 12. Казбек Ортиқбоев, 3. Даврон Қорабоев, 14. Достон Бобожонов.

Манба: kokand1912.uz
Киритилди: 10:30, 08.02.2017.
Ўқилди: 3043 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.