Кеча бўлиб ўтган "Барселона" ва "Атлетико" ўртасидаги Испания кубоги ярим финал баҳси "кўк-анорранглилар" ҳимоячиси Хавьер Маскерано жароҳат олди.
Маълумотларга кўра, аргентиналик футболчининг тўлиқ тикланиши учун 15-20 кун вақт керак бўлади. Шу тариқа, Маскерано Испания чемпионати доирасида «Алавес» (11 февраль) ва Чемпионлар лигаси доирасида "ПСЖ" (14 февраль)га қарши ўйинларда иштирок эта олмайди.