Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Яқин келажакда ким «Барселона» етакчисига айланиши мумкин?

Баҳо:
+ | -

Савол: яқин келажакда ким «Барселона» етакчисига айланиши мумкин? Бу кўпчиликни қизиқтириши табиий.

Жумладан, FootballHD.ru сайти ҳам айни савол устида бош қотириб кўрди. Сир эмас, «Барса» ёш иқтидорларни илғаш масаласида устаси фаранглардан. Дейлик, каталонияликлар охирги йилларда трансферлар бозорида фаоллик кўрсатиб, Денис Суарес, Самуэль Юмтити, Люка Динь, Марк Андре тер Штеген ва Андре Гомеш каби футболчиларни ўз сафларига қўшиб олишди. Эътиборли томони, харид пайти бу йигитларнинг ҳеч бири 22 ёшга ҳам тўлган эмасди. «Барселона»нинг умидли ёшларга нисбатан меҳр-муҳаббати баландлигини инобатга олиб гапирсак, Испания чемпионатида бош кўтараётган янги истеъдодларнинг навбатдаги гуруҳи ҳам Каталония клубидан қўним топиши мумкин. Хўш, бундай шарафли ўтишга кимлар номзод? Гап 22 ёшдан кичик ўйинчилар ҳақида бормоқда. Демак, ҳар эҳтимолга қарши, айрим йигитлар билан бирров танишиб қўямиз.

Алехандро Посо. Ҳозирча сегундадатўп суриш билан кифоланаётган Посони примеронинг бўлажак юлдузи сифатида таърифлашга ҳали эрта. Лекин унинг нималарга қодирлигини кўрсатиб, кўплаб жамоалар мураббийларини ўзига қаратаётгани айни ҳақиқат. Умуман, Алехандрони «Барса»га ўтиши ҳақидаги миш-мишлар 2016 йилнинг ёзида бошланганди. Посо аслида ҳужум чизиғининг хоҳлаган нуқтасида ўйнашга қодир, лекин қанотларни хуш кўради. Техника, тезлик ва иқтидор - йигитча буларнинг бирортасидан бебаҳра қолган эмас. Хуллас, ўз ўйини билан «Барса»га тез мослашиб кетадигандек таассурот уйғотмоқда. Посо бор-йўғи 17 ёшда. Демак, у қайсидир гранд сафига қўшилишдан олдин «майда»роқ клубда ўйнаб туриш имкониятига эга.

Пабло Форнальс. Ла-лиганинг кашфиёт ярим ҳимоячилари ҳақида сўз борганида, негадир «Малага»даги Пабло Форнальсни эсдан чиқариб қўйишмоқда. Ваҳоланки, у ўз жамоасининг муҳим бўғинига айланиб улгурди. Техник томонлама муаммолари йўқ, икки оёғи билан ҳам бирдек ўйнайди ва муҳими, ҳеч нарсадан чўчимайди. Ҳа, гоҳида унинг узатмалари таваккалга йўғрилгандек кўринади, лекин «Малага»нинг асосан қарши ҳужум тактикасига таянишию, бунда ярим ҳимоячилар шундай иш тутишга мажбур бўлишларини унутмаслик лозим. Форнальс - рақиблардан тўпни олиб қўйишга уста жангчи. Уни ҳаттоки, қайсидир маънода «Бўлажак Серхио Бускетс», деб мақташ ҳам мумкин. Статистикасига қаранг, энди 20 ёшини қаршилаган йигит Испания олий дивизионида 50тадан ортиқ ўйинда майдонга тушишга улгурди.

Тео Эрнандес. «Атлетико»нинг яна бир истеъдодли тарбияланувчиси. Лекин бу рўйхатга тушган бошқа йигитлардан фарқли ўлароқ, Теони харид қилиш имконияти юқорироқ. У Мадрид клуби ҳимоячиси Лукас Эрнандеснинг туғишган укасидир. Эътиборлиси, худди акаси каби орқа чизиқда тўп суради, аммо фарқи шуки, Лукасга бегона саналган чап томонда ҳаракатланишни маъқул кўради. Айни пайт ижара келишуви бўйича «Ала-вес»да ўйнаётган Тео  жорий мавсум клуб учун ҳақиқий кашфиёт бўлди. Умуман, 19 ёшли ўспирин «Атлетико» академиясидан ортиқча муаммосиз ўтди. Шак-шубҳа йўқ, у бўлажак етакчи, аммо қайси жамоада? Шуниси ҳозирча ноъмалум. Хуллас, агар «Барса» рақобатчилари таркиби кучайишини хоҳламаса, тезроқ амалий ҳаракатни бошлаши керак.

Маурисио Лемос. «Лас-Пальмас» ҳимоячиси жорий мавсум барқарор тарзда  ўйнаётгани йўқ. Яъни онда-сонда майдонга тушяпти. Шунга қарамай, дод солишга асос йўқ, чунки у бор-йўғи 21 ёшда. Лемос ўтган йили Ла-лиганинг энг кучли ҳужумчиларига қўрқмай қаршилик қилиши ваўйинни аъло даражада тушунишини исботлаганди. Охирги вақтларда бироз сукут сақлаётганига эса ортиқча аҳамият бермаслик керак. Скаутлар Маурисиони йил мобайнида кузатиб келишди ва улар «Рубин»нинг собиқ футболчиси асли нималарга қодирлигини жуда яхши билишади. Агар дейлик, Эрнандес «Барса»га қимматроқ кўринса, унда айнан Лемосга назар ташлаш мумкин. Умуман, уни захирада кўп қолиб кетаётгани қайсидир маънода каталонияликларга қўл келиши ҳам ҳеч гап эмас.

Хорхе Мере. Ҳимоя мавзусини давом эттириб, Хихоннинг «Спор-тинг» жамоаси аъзоси Хорхе Мерега тўхталмаслик - айб. Зеро, ушбу бақувват марказий ҳимоячи «Спортинг» таркибига ажойиб тарзда мослашди ва ҳозирда ҳеч нарсадан чўчимай, мунтазам ўйнамоқда. Тўғри, ёш йигитча мураккаб вазиятларда доим ҳам тўғри қарор чиқаролмайди. Аммо энг муҳими, «барселонача» ҳаракатланади аксарият ҳолларда. Бир қарашда, «Барса» биринчи навбатда, айнан унинг хариди ҳақида бош қотириши лозим. Ҳозирнинг ўзида ҳаракат бошласа зўр, лекин яна 1-2 йил сабр қилса ҳам бўлади.

Анхель Корреа. Бу йигит «Атлетико» таркибида нималарга қодирлигини ҳали тўла-тўкис намойиш қилганича йўқ, лекин у мазкур рўйхатдаги энг таниқли ўйинчидир, шубҳасиз. Муросасизликка йўғрилган ўйин услуби ва бутун учрашув чоғи чарчоқ билмай, тинмай ҳаракатланиши мақтовга лойиқ. Анхель шу хислатлари ҳисобига ўта хавфли ўйинчига айланади. «Барса»га эса тўртинчи ҳужумчи ҳам ортиқчалик қилмайди. Корреа Каталонияга кўчиб ўтган тақдирда, ўйин бобида анча ўсиш имкониятига эга бўлиши эҳтимоли баланд. Ҳар ҳолда, у дейлик, Пако Алькасердан ортиқ бўлса борки, асло кам эмас. Фақат битта муаммо бор - 21 ёш йигит миллий терма жамоада ўйнашга улгурди ва  шундоқ ҳам жиддий клубда ўз ўрнини топмоқда. Демакки, Корреанинг трансфери арзонга тушмаслиги аниқ. Лекин сифатли маҳсулот қиммат туришини унутмаслик лозим.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:59, 09.02.2017.
Ўқилди: 13319 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.