«Манчестер Юнайтед» дарвозабони Давид Де Хеа ёзда 65 млн евро эвазига «Реал» клубига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.
«Келажакни ҳеч ким билмайди. Мен Манчестерда бахтиёрман, буюк клубда ўйнамоқдаман. Англия футболидан завқ оляпман. «Реал»? Бу ҳақда ҳозир гапиришни истамайман. Бор эътиборимни «МЮ» ўйинларига қаратаман» - деди Де Хеа.