Италиялик мутахассис Роберто Манчини ёзда «Милан» клубини бошқариши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
«Милан»ни бошқараман деб ўйламайман. «Болонья»да дўстларим билан учрашдим, сўнгра ўйинни томоша қилиш учун («Болонья» - «Милан» 0:1) стадионга келдик.
Фассоне ва Мирабелли («Милан» директорлари) билан танишман, бироқ улар билан анчадан буён гаплашмадим» - деди Манчини.
52 ёшли мутахассиснинг сўнгги иш жойи «Интер» клуби бўлган ва уни ўтган йили августда тарк этганди.