Кириш Регистрация
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 19:00 Ал-Айн 1-2 Ал-Аҳли (СА)
25/11 21:00 Истиқлол 0-0 Пахтакор
25/11 21:00 Ал-Ғарафа 1-3 Ан-Наср (СА)
25/11 22:30 Эмполи 1-1 Удинезе
25/11 23:00 Ар-Райян - Персеполис
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Зидан: «Ғалаба учун жиддий меҳнат қилишимизга тўғри келди»

Баҳо:
+ | -

«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан Испания чемпионатининг 22-тури доирасида «Осасуна»га қарши ўйин (3:1) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз. Боиси, Памплонада гол уриш ҳамиша қийин. Жадвалда очколар орасидаги фарқ майдонда катта аҳамиятга эга эмаслигини мезбонлар исботлашди. Жиддий меҳнат қилишимизга тўғри келди.

Ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида атиги битта тўп билан олдинда бориш — бу қалтис вазият. Баъзида ўйин тақдирини ҳал қилиш учун бизга концентрация етишмайди.

Хамеснинг ўйинга қўшилиб кетгани менга ёқди. Унинг қийин вазиятлардаги ишончли ҳаракати жамоадошларининг яхшироқ ўйнашига ёрдам берди.

Данилонинг жароҳати туфайли тактик схемани [3-5-2] ўзгартиришимизга тўғри келди, лекин, бошқа томондан, ўйин барқарор кечди. Данилонинг оёғи лат еди. У якшанба куни тиббий кўрикдан ўтади, шундан сўнг жароҳатининг ҳолати аниқ бўлади.

Биз 15 кун давомида ўйнамадик, энди эса ҳар 3 кунда майдонга тушишга тўғри келади. Дам олган ҳолда чоршанба куни бўладиган ўйинга тайёргарлик кўрамиз», – деди Зидан.

15 февраль, чоршанба куни «Реал» Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичи доирасида «Наполи»ни қабул қилади.

Манба: sports.ru
Киритилди: 08:18, 12.02.2017.
Ўқилди: 5989 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.