Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

«Олмалиқ» ўртоқлик учрашувида «Ювентус»га ютқазди

Баҳо:
+ | -

Хабар бериб ўтганимиздек, «Олмалиқ» кеча яна бир назорат ўйинида майдонга тушди.

Бу гал олмалиқларга Руминиянинг "Ювентус" жамоаси рақиблик қилди. Қизиқарли кечган баҳсда омад бухарестликларга кулиб боқди. Учрашув давомида «Олмалиқ» фаол ўйин намойиш этишга ҳаракат қилди. Афсуски, рақиб томонидан иккинчи таймда амалга оширилган икки стандарт вазият гол билан якун топди. Ўйинда кичик жароҳати сабаб Камолиддин Мурзоев, Шоҳназар Норбеков ва Мурод Ражабов иштирок этмади.

Ўртоқлик учрашуви.
Топкапе футбол мажмуаси. 11 февраль
"Олмалиқ" - "Ювентус" (Бухарест, Руминия) 0:2
Голлар: Чипирлиу 58, Барбулеску 79.
"Олмалиқ": Акбар Тўраев, Хуршид Мухторов, Азизбек Суюнов, Кирилл Пасичник, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Дониёр Усмонов, Шота Григалашвили, Муҳаммад Исаев, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Алибобо Раҳматуллаев, Виктор Клишин.
Захирадан майдонга тушганлар: Хуршид Ходжаев, Ислом Иномов, Шавкат Муллажонов, Владислав Касминин, Раҳматилло Бердимуродов, Игорь Йелич, Дилшод Жўраев, Забиҳилло Ўринбоев.
"Ювентус": Стоиан, Валаце, Бета, Беженару, Казан, Илин, Михаэску, Штефан, Хурдубей, Мареш, Муска.
Захирадан майдонга тушганлар: Чипирлиу, Барбалеску, Дима, Морариу, Карабела, Флореа, Бустеа, Калентару, Василе, Заҳариа.

Бу учрашувда «Олмалиқ» таркибида кўрикка қўшилган қозоғистонлик ҳимоячи Кирилл Пасичник ҳам майдонга тушди.

Манба: fc-olmaliq.uz
Киритилди: 09:22, 12.02.2017.
Ўқилди: 4896 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.