«Бавария» бош мураббийи Карло Анчелотти Германия чемпионатидан ўрин олган «Ингольштадт» (2:0) клубига қарши ўйиндаги ғалабага изоҳ берди.
Мюнхенликлар сўнгги дақиқаларда урилган 2 гол эвазига зафар қучганди.
«Бу ғалаба жуда муҳим эди, уни қўлга киритиш учун бор кучимизни сарфладик. Иккинчи бўлимда ўйин суратини ошириб, ўз мақсадимизга эришдик.
«Ингольштадт» яхши ҳимояланди, бироқ биз ҳақиқий ирода намойиш этиб, ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик» - деди Анчелотти клуб расмий сайтининг хабарида.