11-12 февраль кунлари Россиянинг Подольск шаҳрида юнон-рум кураши бўйича Европа чемпиони В. Ивлев соврини учун IX Халқаро турнир бўлиб ўтди. Унда асосан Россия, Қозоғистон, Белорус ҳамда ўзбекистонлик полвонлар ғолиблик учун кураш олиб боришди. Мазкур мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси саккиз нафар курашчи билан иштирок этди.
Жумладан 59 кг вазн тоифасида Феруз Тухтаев, 66 кг вазнда Данила Морозов ва Нурбек Ўктамов, 80 кг вазн тоифасида Жонибек Отабеков, 85 кг вазнли спортчилар баҳсида Рустам Султонов, 98 кг вазн тоифасида Жаҳонгир Турдиев ва Икром Ибрагимов, шунингдек ўта оғир, яъни 130 кг вазн тоифасида Аббос Ибрагимовлар юртимиз шарафини ҳимоя қилишди.
Мусобақада Феруз Тўхтаев барча рақибларини мағлуб этиб, якунда олтин медаль соҳибига айланди ва шоҳсупанинг энг юқори қисмидан жой олди. Жонибек Отабеков эса кумуш медалига сазовор бўлди. Бундан аввалроқ ушбу полвонимиз Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида ташкил этилган жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритганди. Ана шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси Россиядаги турнирни битта олтин ва битта кумуш медали билан якунлади.
Энди эркин ва юнон-рум курашчиларимиз Туркияга йўл олишади ва мавсумнинг навбатдаги халқаро мусобақасида иштирок этишади. Истамбулда ташкил этиладиган турнир 3-5 март кунлари юнон-рум кураши вакиллари иштирокида бўлиб ўтса, 10-12 март кунлари эркин курашчиларимиз гиламга чиқишади.
Мбаппенинг тикланиш муддати маълум бўлди [3110]
Фликка жуда ёқадиган 18 ёшли футболчининг орзуси — «Реал»га ўтиш [2740]
Ямал "Барселона"га АПЛдан ҳимоячи танлади [2254]
"Барселона"да ҳимоя учун учта номзод бор [2207]
Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистонда чемпионлик учун ярим қадам қолди [2118]
"Барселона" ҳимоячиси Англияга қарши ўйиндан олдин сафдан чиқди [2116]
«Олтин тўп» бўйича баҳсли саволга жавоб берилди [2086]
Ўзбекистон - Сурия ўйини «Пахтакор» стадионида ўтказилади [1937]
Испания терма жамоаси мағлубиятсиз ўйинлар бўйича жаҳон рекордини янгилади [1513]













