«Ницца» яримҳимоячиси Валентен Эссерик жамоадоши Марио Балотеллининг хулқ-атвори ҳақида гапирди.
«Афсуски Балотелли ҳомуш тортяпти, буни машғулот пайтида кўрмоқдаман. Ахир у ажойиб футболчику?! Аммо, ўз ҳатти-ҳаракатларида биз билан иши йўқлигини кўрсатмоқда.
У бизга «Ренн» (2:2) клубига қарши ўйинда ёрдам берса, зўр бўларди. Мураббий жамоадан бор кучини сарфлаб ўйнашни талаб қилмоқда. Балотелли эса бунга амал қилмаяпти» - деди Эссерик.