«Қўқон-1912» Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубига қарши назорат ўйинини ўтказди.
Баҳсда Нўъмон Ҳасанов шогирдлари йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Учрашув бошида Носир Отақўзиевнинг чалқанча усулда берган зарбаси бироз ноаниқ бўлди. Орадан бироз ўтиб, учрашувда ҳисоб очилди. Бурчак зарбасидан сўнг Жалил Кимсанов боши билан “Сўғдиёна” дарвозани ишғол қилди.
Биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида ҳам «Қўқон-1912»да бир қатор вазиятлар вужудга келди. Аммо уларни якунлашда аниқлик етишмади. Иккинчи тайм бошида Баҳодир Пардаев ҳимоячининг хатосидан унумли фойдаланиб, ҳисобни биттага оширди. Александр Мерзляковнинг тўп ошириришидан кейин Носир Отақўзиев боши билан рақиб дарвозани аниқ нишонга олиб ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.
Орадан бироз ўтиб, Суҳроб Бердиевнинг зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпга биринчи бўлиб Отақўзиев етиб келди ва жиззахликлар посбонини ожиз қолдирди.
Голдан кейин катта куч билан ҳужумга отланган “Сўғдиёна” футболчилари пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Аммо Азиз Ашуров маҳорат кўрсатиб, пенальтини қайтарди.
Учрашув якунланиши арафасида «Қўқон-1912» рақиб дарвозасини бешинчи бор аниқ нишонга олишди. Бу сафар гол муаллифи Баҳодир Пардаев бўлди.
Назорат учрашуви
“Қўқон-1912” – “Сўғдиёна” 5:0 (1:0)
Голлар: Жалил Кимсанов, Баҳодир Пардаев 2 та , Носир Отақўзиев 2 та.
“Қўқон-1912”: 13. Никита Рибкин, 5. Жалил Кимсанов, 6. Баҳодир Акрамов, 9. Носир Отақўзиев, 10. Жавоҳир Сидиқов, 15. Ойбек Рустамов, 20. Руслан Мелзиддинов, 29. Александр Мерзляков, 55. Дарко Гожкович, 90. Суҳроб Бердиев, 99. Баҳодир Пардаев.
Захира: 12. Азиз Ашуров, 75. Иброҳим Раҳимов, 22. Ориф Мамажонов, 49. Шоҳруҳ Холматов, 28. Аваз Маматхўжаев.
“Сўғдиёна”: Карим Муҳаммедов, Азамат Исроилов, Элёр Орипов, Рустам Аъзамов, Омонжон Халилов, Ғулом Ўрунов, Сунатилла Мамадалиев, Акмал Холматов, Сардор Эминов, Ихтиёр Тошпўлатов, Алишер Маҳмудов.