"Реал" яримҳимоячиси Ҳамес Родригес режасида мадридликлар сафини тарк этиш йўқлигини маълум қилди.
"Ҳаммаси ҳақида яхшилаб ўйлаб олдим. "Реал" - мен ҳар доим ўйнашни орзу қилган буюк клуб. Футболчида омадли ва омадсиз даврлар бўлади, аммо мен "Реал"да узоқ йиллар ўйнамоқчиман. Ўйинчи ҳар доим майдонга тушишни истайди. Ўйин амалиётим кўпайган сари иштиёқим ортмоқда", - дейди Ҳамес.