Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ўткир Қаламтебратар мақоласи: Кулол ва хурмача

Баҳо:
+ | -

Кеча таниқли футболчининг, бир вақтлар унга мураббийлик қилган инсон тўғрисидаги интервьюсини ўқиб, хаёлимга келгани, энг аввало, "Кулол ва хурмача" фильми бўлди: "Қорним катта, бўйним калта юришларим ўзгача. Ясалганман ўзим лойдан, олий ҳазрат хурмача...".

Эсладингиз-а? Болалигимнинг энг севимли киноси бу. Аммо, унинг якуни асабимни бузарди. Уста минг машаққат билан лойдан хурмача ясаб, уни "одам" қилса-ю, миннатдорлик ўрнига калтак еса...

...Мактабда тарих фанини яхши ўқирдим. Аммо ўқитувчимиз... Ёмон муаллим ёки одам эмасди-ку, фақат анави "жонивор"дан кўп оларди. Шунданми, ўқувчилар орасида ҳурмати йўқ, ҳамма калака қилар, устидан куларди. У киши эса индамас, фақат чап кўксини сиқиб, синиққина жилмаярди...

Катта бўлдик. Ўқидик, ишлаяпмиз. Яқинда қишлоққа борганимда ўша домламизни учратиб қолдим. Қартайибди. Ичкилик еб, адо қилибди. Мени таниди. Атрофидагиларга — "Билиб қўйинглар, бу йигит мени шогирдим. Ҳозир Тошкентда ишлаяпти. Катта одам...", - дейди кўзлари ёшлангудек бўлиб. Мен эса ўша намланган нигоҳларга қарай олмадим. Бўйнимни эгдим. Виждон қурғур аямай саваларди...

Футболга қайтсак. Ҳамма мураббийнинг ўз услуби бор. Масалан, яқинда таниқли мутахассислардан бири ўзининг шогирдлари, Ўзбекистоннинг ҳозирги кундаги энг истеъдодли футболчилари — Ҳамдамов, Шомуродов ва Шукуровни "Улар ҳали футболчи эмас", - деди.

Менимча, у бир ўқ билан икки қуённи урди. Яъни, аввало, хориж клубларининг "ёғли-ёғли" таклифларидан шогирдларининг ҳаволаниб кетмаслиги, юлдузлик касалига берилмаслиги, қолаверса босим остида қолмаслиги учун ҳам шундай деди.

Ундан кейин, ўз мураббийидан юқоридаги каби "ҳақоратли" гап эшитган ҳар қандай футболчи, табиийки, янада важоҳат билан, янада шиддат билан ўз устида ишлайди. Устозига "кўрсатиб" қўйишга жон-жаҳди билан ҳаракат қилади.

Ўйлашимча, бу мураббий сал аввалроқ хорижда "жавлон ураётган" собиқ шогирди тўғрисида бироз "қўполроқ" гапиришининг асл сабаби ҳам шу. Тағин билмадим.

Кулоллар ҳақида яна битта фильм бўларди. Аниқ номи эсимда йўқ. Бош ролларни — Бахтиёр Ихтиёров ва Мурод Ражабов ижро этган. Хуллас, унда қип-қизил қароқчи (М.Ражабов) ва ёш кулолнинг йўли кесишиб қолади. Йўлтўсар кулолчиликка қизиқиб, шеригидан бу санъатнинг сир-асрорларини пича-мича эгаллайди.

Аммо ўрганган кўнгил эмасми, кунларнинг бирида ўртаниб, яна овга чиқади. Қўлига савдогарлардан иборат яхшигина ўлжа илинади. Аммо негадир уларнинг "каттаси" кўзига иссиқ кўринади ва ундан кимлигини сўрайди. "Кулолман, эй ноинсоф банда, устозингни устозиман", - дейди. Бу гапни эшитгач ҳалиги қароқчи минг ҳижолат тортиб, узр сўрайди, карвонни ўзи манзилига эсон-омон етказиб қўяди...

Хулоса ўзингиздан.

Кулол ва хурмача кимлигини эса ялинсангиз ҳам айтмайман.

Ўткир Қаламтебратар

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:58, 17.02.2017.
Ўқилди: 15758 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.