Бугун "Олмалиқ" Анталиядаги давом этаётган ўқув-йиғини давомидаги навбатдаги назорат ўйинини ўтказди.
Рақиб "Вит Жоржия" эмас, балки Грузия олий лигаси вакили "Динамо" Батуми бўлди.
Грузия чемпионатида ўз гуруҳида иккинчи ўринда кетаётган батумиликларга қарши ўйин ҳам қизиқарли ва курашларга бой тарзда ўтди. Вазиятлардан фойдаланиш борасида устунлик қилган рақиб бу учрашувда 2:1 ҳисобида зафар қучди.
"Олмалиқ"дан ягона голни бугун таваллуд айёми бўлган Камолиддин Мурзоев урди. Жароҳатдан фориғ бўлиб захирадан майдонга тушган ҳужумчимиз 88-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этди.
Бу баҳсда "Олмалиқ" таркибида "Олтин аср" ҳамда Туркманистон терма жамоаси футболчиси Шохрат Союнов ҳам майдонга тушди. Мурзоев урган голда у тўпни етказиб берди.
Ўртоқлик учрашуви. 17 февраль
Белек шаҳри. IS Santay футбол майдони.
"Олмалиқ" - "Динамо" Батуми 1:2
Голлар: Камолиддин Мурзоев 88 - Ника Кванталиани 2, Темур Шониа 58.
"Олмалиқ": Тўраев, Иномов, Муллажонов, Касминин, Бердимуродов, Мухторов, Григалашвили, Исаев, Раҳматуллаев, Усмонов, Ўринбоев.
Захирадагилар: Ходжаев, Зиёвутдинов, Ҳожиакбаров, Азиз Суюнов, Шохрат Союнов, Пасичник, Жўраев, Норбеков, Ражабов, Ғуломов, Клишин, Мурзоев.
"Динамо" Батуми: Рома Такидзе, Мирза Фартенадзе, Гела Гогитидзе, Анзори Сухиашвили, Давид Кверквелия, Торнике Тархнишвили, Терур Шония, Гиорги Кавтарадзе, Фониава, Вако Тевдорадзе, Ника Кванталиани.
Захирадагилар: Толик Тимофеев, Гиорги Чкуасели, Геги Кекуа, Важа Коридзе, Гиорги Кутелиа, Ника Мгеладзе, Михаил Горелишвили, Бека Вартанидзе.
Ҳакамлар: Козик Ярослав, Ярмолинский Леонид, Еремеев Андрей. Захира ҳаками Романов Виталий. Назоратчи Петров Владимир