2-15 февраль кунлари Тошкентда дастлабки ўқув-машғулот йиғинини ўтказган «Динамо» жамоаси икки кунлик дам олишдан кейин яна пойтахтимизда тўпланди.
Янги мавсумга сўнгги тайёргарлик босқичи бўлган ушбу йиғин 17 февралдан 24 февралга қадар давом этади.
Бир ҳафта давомида «Динамо» жамоаси Тошкентда бир қатор назорат баҳсларини ўтказишни режалаштирган. Жумладан, клуб 17 февраль куни «Бунёдкор» ўринбосарларига қарши тўп сурса, 19 февралда Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби билан ўйин кутиб турибди. 22 февралда эса Наманганнинг «Навбаҳор» клуби билан баҳс ўтказилади.
«Динамо» 24 февраль куни Самарқандга қайтиб, чемпионатнинг 1-тур ўйини Бекободнинг «Металлург» клубига қарши баҳсга тайёргарлик кўради.
Эслатиб ўтамиз, Олий Лига баҳслари 3 март куни старт олиб, «Динамо» жамоаси 1-турда Бекободда «Металлург» меҳмони бўлди.