«Вест Хэм» бош мураббийи Славен Билич, агар унда исталган футболчини сотиб олиш имконияти бўлганида, кимни харид қилиши мумкинлиги ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Агар жамоага исталган футболчини таклиф қилиш имкониятига эга бўлганимда, мен ўз эътиборимни Мессига қаратардим. Лекин рўйхатимнинг биринчи поғонасида Лука Модрич бўлган бўларди, боиси у хорватиялик. Балки, мен уни чегирма билан сотиб олган бўлардим», – деди Билич.
«Болғачилар» Англия Премьер-лигасининг 25-туридан кейин 32 очко билан жадвалда 9-ўринни эгаллаб турибди.