«Барселона» футболчиси Хавьер Маскерано ўзи фаолият олиб бораётган жамоа ҳамда ватандоши Лионель Мессининг жамоада тутган ўрни ҳақида фикр билдирди.
Маскерано фикрига кўра, етакчи футболчилар ПСЖдан учралган мағлубиятдан норозилик билдириб, бошқа жамоага ўтишни истаса жамоа раҳбарлари уларнинг истакларига қарши чиқмайди. Шунингдек, Маскерано жамоа етакчиси Лионель Месси ҳақида ҳам илиқ фикр билдирди.
«Охирги вақт, «Барселона»дан кўплаб, буюк футболчилар етишиб чиқишмоқда, улар нафақат жамоанинг кўп йиллик тарихига мухрланиб қолишади. Мухлислар ҳеч қачон бу футболчиларни ёддан чиқармайди.
Лекин, «Барселона» кетишни истаган футболчиларни мажбурлаб олиб қолмайди. «Барселона» таркибидаги барча футболчилар ўрнини бошқалар билан тўлдириши мумкин, лекин, Мессининг ўрнини боса оладиган номзод камида 50 йилда топилмайди. Каталонияликлар, Месси ўрнини боса оладиган номзод топишларига ишониш мушкул иш.
Бунга ягона сабаб - Месси қайта дунёга келмайди, биласизми? Лионель бетакрор футболчи», – дейди Маскерано Sport нашрига берган интервьюсида.