Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия 0-0 Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Капелло ва Кройф тўқнашуви

Баҳо:
+ | -

Фабио Капелло Чемпионлар Кубогидаги баҳсда Йохан Кройфга ют­қазиб, 20 йилдан сўнг «ўч» олган. Soccer.ru ушбу етук мутахассислар ўртасидаги қойилмақом рақобатга яна бир бор назар ташлади.

Россия терма жамоасининг собиқ устози Фабио Капелло ва футбол афсоналаридан бири Йохан Кройф­ни бир жиҳат боғлаб туради: улар ҳам ўйинчи, ҳам мураббий сифатида Европанинг клублар ўртасидаги энг йирик мукофоти учун беллашишган. Ушбу ажойиб воқеаларга тўрт клуб алоқадор бўлган, асосий воқеалар эса 20 йил мобайнида рўй берган.

Биринчи тўқнашув

«Аякс» ва Кройф - чинакам гегемонлар

1973 йил 30 май, Белград. Чемпионлар Кубоги финали.

«Аякс»-«Ювентус» - 1:0

Гол: Жонни Реп (4).

70-йиллар бошида «Аякс» Европа ареналарида яккаҳокимлик ўрнатди. Амстердамликлар 1971 ва 1972 йилларда Чемпионлар Кубогини қўлга киритишгач, «Ювентус»га қарши баҳсда қаторасига учинчи марта «кўҳна қитъа»нинг энг кучли жамоаси номини қўлга киритиш имкониятига эга бўлишганди. «Аякс» финал йўлида «Бавария» ва «Реал» тўсиғидан осонликча ўтган, «Ювентус» эса Венгриянинг «Уйпешт» ҳамда Англия чемпиони «Дерби Каунти» билан ўйинларда муаммоларга йўлиққанди. Ўша кезлари Турин клуби бош директор Итало Аллодининг турли фириблари туфайлигина финалгача етиб боргани ҳақида кўплаб далиллар мавжуд.

26 ёшга тўлган Капелло «А» серияда СПАЛ ва «Рома» сафида ўйнаб, тўрт йил аввал «Ювентус»га ўтганди. Унинг «Кекса синьора» сафига қўшилишига айнан Аллоди сабаб бўлган, бу эса Римда кўпчиликни ранжитганди. Фабио Италияда кучли футболчи ҳисоблансада, рақобатчиси Кройфдан фарқли ўлароқ, Европа юлдузи эмасди. Голландия афсонаси ҳам ўшанда 26 ёшда эди. Йохан «Аякс» сафида Чемпионлар Кубогининг иккита финалида ғолиб чиқишга улгурган, бир йил аввалги ҳал қилувчи баҳсда «Интер» дарвозасига иккита тўп киритиб, «дубль» қайд этганди. Натижада, 1971 йили «Олтин тўп»га муносиб кўрилган.

Гарчи мазкур баҳсда кичик ҳисоб қайд этилган бўлсада, «Аякс» рақиби устидан катта устунликка эга бўлди. Белграддаги стадионга тўпланган 100 мингга яқин томошабин тотал футболнинг илк намуналарини кўришди, аммо кўп гол кузатилмади. Бунга амстердамликларнинг ҳужумни якунлашдаги ноаниқликлари ҳамда шу куни «Кекса синьора» футболчилари орасида майдонни мағрур ҳолда тарк этган ягона футболчи - Дино Зоффнинг матонати сабаб бўлди. Ўрта чизиқда тўп сурган Фабио Капелло, Жузеппе Фурино ҳамда Франко Каузио «Аякс»­нинг ҳақиқий кучини ҳис этиб, бетакрор Кройф ва унинг шериклари маҳорати олдида ожиз қолишди.

«Ювентус» барча жабҳаларда ют­қазди, буни барча - футболчилар, мураббийлар ва шахсан Капеллонинг ўзи ҳам яхши тушуниб турарди. Лекин ўшанда ғурур буни тан олишга йўл қўймади. Орадан 25 йил ўтгач, дон Фабио ичидаги гапларни тўкиб солди: «Ўшанда «Аякс» бутунлай бошқача даражадаги жамоа эди, шу қадар кучли эдики, унга қарши ҳеч нарса қилолмадик». Тўғри, Капеллонинг бу таъкиди Кройф билан содир бўлган иккинчи тўқнашувдан сўнг, яъни мураббийлик фаолиятига кескин таъсир этган воқеа­дан кейин янгради.

Иккинчи тўқнашув

Капеллонинг шафқатсиз «қасос»и

1994 йил 18 май, Афина. Чемпионлар Кубоги финали.

«Милан»-«Барселона» - 4:0

Голлар: Массаро (22, 45+2), Савичевич (47), Десайи (58).

Қаҳрамонларимиз бу сафар 47 ёшда эдилар. Капелло «Ювентус»дан сўнг «Милан»да ўйнаб, 1979 йили футболчилик фаолиятини якунлаб, бир неча йиллардан сўнг айнан «россонери»га устозлик қилди. Кройф эса 37 ёшгача тўп сурди, кейинчалик мураббий сифатида кўплаб ютуқларни қўлга киритди. Айтиш жоизки, Фабио билан навбатдаги рақобатга киришиш чоғида голландиялик эришган муваффақиятлар салмоқлироқ кўриниш касб этганди. Ҳа, Капелло «Милан» билан кетма-кет скудетто соҳибига айланди, бироқ Кройф ҳам 90-йилларда «Барселона» билан Испанияда етакчиликни ҳеч кимга бермади. Қўшимчасига, Йохан Европа миқ­ёсидаги совринларга эга чиққанди: Чемпионлар Кубоги, иккита Кубок эгалари кубоги, УЕФА суперкубоги.

Навбатдаги тўқнашув арафасида Кройф «Милан»ни жозибасиз, футболга хос бўлмаган ўйин кўрсатишда айблаб, ОАВни ларзага солди. Ўзига ҳаддан зиёд юқори баҳо қўйган голландиялик афсона «Барселона» итальянларни бир оёқда мағлуб этишига ишонарди. Капелло эса айни вазиятдан моҳирона чиқди. Ўйин бошланиши арафасида дон Фабио кийиниш хонасида шогирдларига рақибининг шов-шувли гапларини кўрсатиб, қисқа нутқ сўзлади: «Ҳамма тушундими? Агар ўзингизни ҳурмат қилсангиз, бугун ют­қазишга ҳаққингиз йўқ. Ана энди - олға!»

Гарчи «Барселона» Афинадаги финалнинг яққол фаворити ҳисоблансада, шу куни «Милан»ни ҳеч бир клуб тўхтатолмайдигандек эди. Капелло шогирдлари Кройф бошчилигидаги юлдузлар жамоасини тор-мор этишди, майдонда Куман, Гвардиола, Ромарио ва Стоичковнинг тўп сураётгани ҳам аҳамиятини йўқотганди. Бу - буюк ғалаба ҳамда италиялик мураббийнинг 21 йиллик танаффусдан сўнг олган шафқатсиз «қасос»и. Дон Фабио табиатан реваншга ўч, унинг учун Кройфни мағлуб этиш дарҳақиқат, жуда муҳим эди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:27, 19.02.2017.
Ўқилди: 6550 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.