Кириш Регистрация
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария 2-2 Реал Мадрид
02/05 20:30 Ироқ - Индонезия
02/05 23:30 Челси - Тоттенхэм

"Локомотив" рақиби "Ат-Таавун" ҳақида нималарни биламиз?

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" бу мавсум Осиё чемпионлар лигаси мусобақасини сафарда "Ат-Таавун"га қарши баҳс билан бошлайди. "Темирйўлчилар" 20 февраль куни Бурайда шаҳридаги "King Abdullah Sport City Stadium"да Саудия клубига қарши майдонга тушишади.

ОЧЛ-2017даги биринчи рақибимиз "Ат-Таавун" айни пайтда Саудия Про-лигасида 6-ўринни эгаллаб турибди. Бу жамоа ўтган мавсумни 4-ўринда якунлаган. 3-ўринни қўлга киритган "Ал Иттиҳод" ОФК лицензиялаш тартибидан ўта олмагани учун мусобақадан четлатилган ва ўрнига "Ат-Таавун"га иштирок этиш рухсати берилган.

"Ат-Таавун" бу йил ўз тарихида биринчи бор Осиё чемпионлар лигасида иштирок этади. Жамоа уй учрашувларини Бурайда шаҳридаги "King Abdullah Sport City Stadium"да ўтказади. Стадион сиғими 23,600 томошабинга мўлжалланган. Ўтган мавсумдаги тўртинчи ўрин жамоа тарихидаги энг яхши натижа ҳисобланади.

"Ат-Таавун"нинг асосий футболчиларидан бири жамоа сардори Жеҳад Ал Ҳусайн ҳисобланади. У клубга 2014 йил "Дубай" жамоасидан келган ва охирги икки йил ичида энг кўп голли тўп узатган футболчи бўлиб турибди. Суриялик 34 ёшли футболчи 2002-2011 йиллар оралиғида Сурия терма жамоаси сафида 90та ўйинда майдонга тушган. У катта тажрибага эга футболчи.

Жамоа ҳимоя чизиғида Талаб Ал Абси катта ишни бажаради. У 2015 йил "Ал Иттиҳод" клубидан келиб қўшилган. Ўз вақтида "Аякс", "Фиорентина" каби клубларда тўп тепган ҳужумчи Мунир Эл Ҳамдуи эса ҳужум чизиғида энг хавфли футболчилардан бири ҳисобланади. Марокашлик ҳужумчи "Ат-Таавун" таркибига Қатарнинг "Умм Салал" клубидан келиб қўшилган.

Жамоа бош мураббийи - Руминиялик Константин Галса. 1972 йилда туғилган руминиялик мураббий ўз вақтида Руминия U-17 терма жамоаси, "Стяуа" (Бухарест) ҳамда "Эспаньол" (Испания) клубларида фаолият олиб борган. У ўтган йилнинг октябрь ойидан бери "Ат-Таавун"ни бошқариб келмоқда. Константин Галса 1994 ва 1998 йилги жаҳон чемпионатларида Руминия терма жамоаси сафида майдонга тушган.

Манба: lokomotiv.uz
Киритилди: 15:19, 19.02.2017.
Ўқилди: 6995 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.