«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Златан Ибраҳимович Англия кубоги нимчорак финал босқичи доирасида «Блэкберн» дарвозасига гол урди (2:1).
Бу унинг Англия мусобақасидаги илк голи бўлди. Шу тариқа, швециялик футболчи энди бирданига 4та мамлакат – Франция, Италия, Испания ва Англия кубокларида тўп киритган ҳисобланади.