Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Япониянинг Саппоро шаҳрида VIII қишки Осиё ўйинлари старт олди

Баҳо:
+ | -

19 февраль куни Саппорода VIII қишки Осиё ўйинларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур маросим Саппоро Доум (Sapporo Dome) стадионида ташкил этилди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу арена 2002 йилда футбол бўйича жаҳон чемпионати учрашувларига ҳам мезбонлик қилган.

Тантанали очилиш маросимидан аввал Саппорода Ўзбекистон байроғини кўтариш тантанали маросими ўтказилди. Демак, қишки Осиё ўйинларида юртимиз байроғи ҳам ҳилпирай бошлади.

VIII қишки Осиё ўйинлари 19 – 26 февраль кунлари Япониянинг Саппоро ва Обихиро шаҳарларида бўлиб ўтади.

Мусобақаларда иштирокчилар спортнинг 11 та тури бўйича беллашадилар. Булар: хоккей, биатлон, кёрлинг, фигурали учиш, шорт-трек, конькида югуриш, тоғ чанғи спорти, чанғи пойгаси, фристайл, сноуборд ва трамплиндан сакраш спорт турларидар. Обихирода фақат конькида югуриш бўйича мусобақалар ташкил этилса, бошқа барча спорт турлари бўйича баҳслар Саппорода ўтказилади.

Қишки Осиё ўйинларида жами 32 та мамлакатдан ташриф буюрган 1200 нафар спортчилар иштирок этишади. Эътиборли жиҳати Осиёнинг 30 та мамлакати қаторида бу сафар Океания минтақаси вакиллари – Австралия ва Янги Зеландия терма жамоалари ҳам мусобақада меҳмон сифатида қатнашишади. Фақат ушбу минтақа вакиллари медаллар учун кураш олиб боришмайди.

Бу сафарги қишки Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини фигурали учиш бўйича терма жамоамиз аъзоси Миша Ге ҳимоя қилади. У ўз иштирокини 24 февралда бошлайди. Шу куни қисқа дастур бўйича мусобақалар Тошкент вақти билан соат 14:05да бошланади. 26 февраль куни Тошкент вақти билан соат 08:00да эркин дастур бўйича беллашувлар ўтказалиб, ҳамюртимиз ушбу баҳсларда ҳам қатнашиши режалаштирилган.

Шунингдек, 26 февраль куни Макоманай муз саройида мусобақаларнинг тантанали ёпилиш маросими ўтказилади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 10:49, 20.02.2017.
Ўқилди: 7374 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.