Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

Япониядаги қишки Осиё ўйинларида Ўзбекистон шарафини Миша Ге ҳимоя қилади

Баҳо:
+ | -

19 февраль куни Саппорода VIII қишки Осиё ўйинларининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар берди МОҚ матбуот хизмати.

Унга Sapporo Dome стадиони мезбонлик қилди. Ушбу арена 2002 йилда футбол бўйича Жаҳон чемпионати учрашувларига ҳам мезбонлик қилганди.

Осиё ўйинлари 19—26 февраль кунлари Япониянинг Саппоро ва Обихиро шаҳарларида бўлиб ўтади. Унда иштирокчилар спортнинг 11 тури бўйича беллашади: хоккей, биатлон, кёрлинг, фигурали учиш, шорт-трек, конькида югуриш, тоғ чанғи спорти, чанғи пойгаси, фристайл, сноуборд ва трамплиндан сакраш. Обихиро фақатгина конькида югуриш бўйича мусобақаларни ўзида қабул қилади.

Қишки Осиё ўйинларига 32 мамлакатдан 1200 нафар спортчи ташриф буюрган. Бу сафар Океания минтақаси вакиллари ҳисоблан Австралия ва Янги Зеландия терма жамоалари ҳам мусобақада меҳмон сифатида қатнашади. Фақат улар медаллар учун кураш олиб бормайди.

Кечаги тантанали очилиш маросимидан аввал Саппорода Ўзбекистон байроғини кўтариш маросими ўтказилди. Мусобақада мамлакат шарафини бир нафар спортчи — фигурали учишда Миша Ге ҳимоя қилади.

У ўз иштирокини 24 февралда бошлайди. Шу куни қисқа дастур бўйича мусобақалар Тошкент вақти билан 14:05 да старт олади.

26 февраль куни Тошкент вақти билан 08:00 да эркин дастур бўйича беллашувлар ўтказалиб, Генинг унда иштирок этиши режалаштирилган.

26 февраль куни Макоманай муз саройида Осиё ўйинларининг тантанали ёпилиш маросими ўтказилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:03, 20.02.2017.
Ўқилди: 6371 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.