Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

"Андижон" «Вилоят ҳокими кубоги-2017» да "Истиқлол"га ютқазди

Баҳо:
+ | -

«Ҳоким кубоги-2017» турнирининг «В» гуруҳида 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Ўтган турда биринчи лига вакили «Хотира-79» жамоасини мағлуб этган «Андижон-БЎФМ» бу сафар янада тажрибали ўйинчиларга эга бўлган «Истиқлол» билан тўқнаш келди.

Таркибида биринчи лига тоифасида тажрибали бўлган кўплаб ўйинчиларга эга бўлган Фарғонанинг «Истиқлол» жамоаси андижонликларга қарши баҳсда айнан тажриба эвазига ғалаба қозонди дейиш мумкин. Боиси ёш андижонликларда гарчи иштиёқ юқори бўлсада тажрибанинг камлиги бироз панд берди.

Дарвоқе, «Андижон-БЎФМ» устози Муҳаммадрасул Тўхтасинов бугунги учрашувда таркибда айрим ўзгаришларга қўл урди. Хусусан профессионал футболни якунлаб, сўнгги йилларда болалар футболида мураббийлик қилиб келаётган Азамат Исаев шу куни бошланғич таркибдан ўрин олди. Айтиш лозимки, марказий ҳимояда Исаев ёшларга ўрнак кўрсатиб, ўйинни назорат қилиб борди.

Унинг ёнида эса «Андижон» сафида ўйнаб келаётган Аҳрор Ўктамов харакат қилди.
Биринчи бўлимда фарғоналиклар икки бор «Андижон-БЎФМ» дарвозасини аниқ нишонга олди. Аввалига Давлатбек Ёрбеков сўнгра Ҳошимбой Шокиров аниқ ва кучли зарбаси билан ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. Шуни айтиб ўтиш лозими, «Андижон-БЎФМ»нинг ёш дарвозабонига тажриба етишмаслиги қимматга тушди. У ўз дарвозасидан иккита тўп ўтказиб юборгач, руҳан «синиб» қолди.

Натижада мураббийлар янада ёшроқ бўлган посбонга ишонч билдирди. Биринчи бўлимда ўйин назорати асосан меҳмонлар томонида бўлди.

Иккинчи таймни эса андижонликлар ҳужумкор руҳда бошлашга уринди. Ҳисобни қисқартириш учун меҳмонлар жарима майдони ичида бир қанча ҳавфли вазиятларни содир этган бўлсада, футболчиларга совуққонлик етишмади.

Аксинча иккинчи бўлимни хотиржам тарзда бошлаган фарғоналиклар тўпни ўзида назорат қилган холда, имкон бўлди дегунча ҳужумга ўтиб турди. Вазиятларнинг бирида Шариф Мирзаев учинчи тўпни киритиб, ҳисобни йирик кўринишга келтирди. «Истиқлол» ҳужумчиси бурчакдан тўпни тўғри дарвозага йўллаб чиройли гол муаллифига айланди.
Шу тариқа учрашув якунига етди.

18/02/2017
«В» гуруҳи 2-тур.
«Андижон-БЎФМ» - «Истиқлол» 0:3
Шўрбулоқ. «ФИМИ» стадиони.
Ҳакамлар: Акмал Раҳимов, Шохруҳ Акромов, Элзиёд Исомутдинов.

Голлар: Давлатбек Ёрбеков, Ҳошимбой Шокиров, Шариф Мирзаев.

«Андижон-БЎФМ»: 16. Мансур Турсунбоев, 3. Азамат Исаев, 5. Фарруҳ Мухторов, 6. Жаҳонгир Одилов, 8. Дилёр Расулов (С), 11. Ўлмас Мамадалиев, 12. Бобур Омонуллаев, 14. Мадамин Маҳмудов, 15. Шохжаҳон Раимжонов, 19. Мирзоулуғбек Ҳусанбоев, 22. Алишер Тўхтасинов.
Захира: 30. Омад Холиқназаров, 4. Иззат Рустамов, 7. Асад Абдиев, 17. Хондамир Юлдашев, 18. Муҳаммадали Марипжонов, 20. Наврўз Мўминов, 25. Солоҳиддин Жамолдинов.

«Истиқлол»: 89. Дониёр Усмонов, 3. Муҳаммадсултон Фозилов, 4. Абдухолиқ Қурбонов, 5. Бобур Аминжонов, 6. Абдулазиз Жўрабоев, 10. Давлатбек Ёрбеков, 11. Жамшид Ҳошимов, 13. Хайрулло Мадаминов, 15. Исроил Мухторалиев, 16. Карим Мамадалиев, 77. Ҳошим Шокиров.
Захира: 12. Казбек Ортиқбоев, 8. Алишер Файзуллаев, 9. Шариф Мирзаев, 14. Рустам Абдуҳамидов, 17. Ҳабибулло Буватоев, 19. Жамхўр Абдужалилов, 30. Даврон Қорабоев.

Манба: fcandijon.uz
Киритилди: 18:38, 20.02.2017.
Ўқилди: 6384 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.