Бу мавсумда "Манчестер Юнайтед"нинг асосий таркибидан кам жой олаётган ҳужумчиси Маркус Рашфорд 2,2 миллион евролик уй сотиб олди, дея хабар беради Manchester Evening News.
19 ёшли футболчи манчестерликлар сафидаги дебютига бир йил тўлиши билан ўзига ўзи совға қилди. Футболчининг уйи "МЮ" бир неча ўйинчиларининг уйлари билан яқин жойлашган. Уйда беш ётоқхона, бешта ваннахона, икки автомобиль учун гараж ҳамда катта боғ бор. Маркус ва унинг оиласи бу уйга бир неча ойдан сўнг кўчиб ўтади.
Рашфорд АПЛнинг ушбу мавсумининг 20 учрашувида 3 та гол урган.