Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Uzreport «Валенсия» – «Реал Мадрид» ўйини жонли намойиш этади

Баҳо:
+ | -1

Футбол мухлислари диққатига! Аввал хабар берганимиздек, 22 февраль куни UZREPORT TV телеканали соат 22:00да Европа Лигасидан ўрин олган “Сент-Этьен” – “Манчестер Юнайтед”, ҳамда соат 00:45да Чемпионлар лигасининг “Порту” – “Ювентус” ўйинларини жонли эфирда намойиш этишни режалаштирмоқда.

Шунингдек, шу куни Испания чемпионатининг 16-туридан ўрин олган “Валенсия” ва “Реал Мадрид” клублари ўртасидаги қолдирилган ўйини ҳам ўтказилади ва унинг бошланиш вақти соат 22:45га белгиланган.

Телеканалимизга мухлислардан келиб тушган кўплаб мурожатларда Испания Ла Лигасининг ушбу ўйинини ҳам эфирга узатиш сўралган. Мухлислар илтимосини инобатга олган ҳолда, шу куни UZREPORT TV махсус футбол марафонини ўтказишга қарор қилди.

“Сент-Этьен” – “Манчестер Юнайтед” учрашувининг биринчи бўлими тугагач, “Валенсия” ва “Реал Мадрид” ўйини старт олади ва биз икки учрашувни онлайн тарзда намойиш қиламиз. Яъни, томошабинлар иккала учрашувдаги муҳим вазиятларни жонли эфир орқали кўриб боришади.

“Валенсия” ва “Реал Мадрид” учрашуви якунига етгач, мухлислар Чемпионлар лигасидан ўрин олган “Порту” – “Ювентус” учрашувидан жонли эфирда баҳраманд бўлишади.

Бу саъйи-ҳаракатлар юртимиз футбол муҳлисларининг мазкур ўйинларга бўлган юксак қизиқишидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилмоқда.

UZREPORT TV телеканалини кузатишда давом этинг!

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 20:03, 21.02.2017.
Ўқилди: 32064 марта.
Фикрлар: 49 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.