Кириш Регистрация

ЕЧЛ. 1/8 финал. Голлар шоуси юзага келган ўйинда «Манчестер Сити» ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасида нимчорак финал босқичидан ўрин олган «Манчестер Сити» ва «Монако» ўртасидаги ўйин голларга бой бўлди.

"Шаҳарликлар" ҳисобни очганларига қарамай, "Монако" танаффусга қадар 2та гол уриб, ҳисобда олдинга чиқиб олди. Иккинчи бўлим бошида Радамель Фалькао пенальтини голга айлантира олмаган бўлса, орадан кўп ўтмасдан "парашют" услубида жуда чиройли гол муаллифига айланди. Бунгача эса Агуэро дарвозабоннинг ишончсиз ўйини туфайли ҳисобни тенглаштиришга улгурганди.

"Монако" мана шу 3та гол билан тўхтади. Гвардиола шогирдлари эса яна учта гол урмагунларича тўхташмади. Натижада "Сити" 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

ЕЧЛ. 1/8 финал, дастлабки ўйин
Манчестер Сити Англия – Монако Монако 5:3 (1:2, 4:1)
Голлар: 1:0 – 26 Стерлинг, 1:1 – 32 Фалькао, 1:2 – 40 Мбаппе, 2:2 – 58 Агуэро, 2:3 – 61 Фалькао, 3:3 – 71 Агуэро, 4:3 – 77 Стоунз, 5:3 – 82 Сане.
Манчестер Сити – Кабальеро, Стоунз, Отаменди, Санья, Фернандиньо (Сабалета, 62), де Брюйне, Туре, Сильва, Сане, Стерлинг (Навас, 89), Агуэро (Фернандо, 87).
Монако – Субашич, Глик, Фабиньо, Менди, Ражи, Лемар, Бернарду Силва (Моутинью, 85), Мбаппе (Жермен, 79), Бакайоко (Дирар, 88), Сидибе, Фалькао.
Огоҳлантиришлар: Глик (8), Сидибе (25), Агуэро (35), Фернандиньо (40), Отаменди (49), Бакайоко (55), Фалькао (67), Сабалета (73), Бернарду Силва (76), Фабиньо (81).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:40, 22.02.2017.
Ўқилди: 17415 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8382]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4432]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4358]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3842]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3822]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3719]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3118]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2823]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2674]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2440]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик