Кириш Регистрация

«Интер» ва Икарди футболчининг китобида ёзилган воқеа учун жаримага тортилди

Баҳо:
+ | -

Италия футбол федерацияси (ИФФ) «Интер» клуби ва унинг сардори Мауро Икардини жаримага тортди.

Гап шундаки, Икарди яқинда автобиографик китобини нашрдан чиқариб, унда 2015 йилда юз берган, «Сассуоло» клубига қарши ўйиндан кейинги ҳолатни ёритиб ўтганди.

Футболчининг гапига кўра, ўйиндан кейин у футболкасини трибунадаги болакайга совға қилган. Бироқ, фанатлардан бири уни тортиб олиб, футболчининг ўзига қарата отган. Аргентиналик эса фанатни куракда турмас гаплар билан сўккан.

ИФФ бу воқеани ўрганиб чиқиб, футболчини ҳақоратомуз ва беҳаё, шунингдек зўравонликка олиб келувчи сўзларнинг ишлатилишида айбдор деб топди. Натижада, Икарди 13,5 минг евро, «Интер» эса 6,5 минг евро миқдорида жаримага тортилди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 21:48, 22.02.2017.
Ўқилди: 5668 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.