«Ливерпуль» яримҳимоячиси Адам Лаллана клуб билан янги шартнома имзолайди.
3 йиллик битимнинг шартларига кўра, 28 ёшли футболчи «Энфилд»да ҳафтасига 110 минг фунт маош олади.
Лаллана «Ливерпуль» клубида 2014 йилдан буён ўйнамоқда. Жорий мавсумда у 27 ўйинда майдонга тушиб, 7та гол урган.