"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа ҳимоячиси Пепенинг охирига етаётган шартномаси борасида фикр билдирди.
"Пепе Хитой клубига ўтиши мумкинми? У "Реал"нинг муҳим ўйинчиси ҳисобланади. У ўйнаса, майдонда ўз вазифасини бажаради, бу нг асосийси. Унинг шартномаси менинг ишим эмас. Мен унга шартномасининг охиригача ишонаман. У ўйнайдиган ва захирадан ўтирадиган қатлар бўлади. Қўл остимда 8та яхши ҳимоячи бор. Улар вақти-вақти билан захира ўриндиғида ўтириб турадилар", - дейди Зидан.
33 ёшли Пепенинг мадридликлар билан шартномаси 2017 йилнинг ёзида тугайди.