"Лестер" клуби истеъфога чиқарган италиялик мутахассис Клаудио Раньери хайрлашув хатини қолдирди.
"Кеча менинг орзум ўлди. Англия чемпионлигига эришган ўтган мавсумдаги эйфориядан сўнг севимли жамоам "Лестер"да доимо қолиш орзу қилгандим. Афсуски, бундай бўлиб чиқмади. "Лестер"да бўлган вақтимда мени доим қўлла-қувватлаб турган рафиқам ва оиламга миннатдорчилик билдираман. Менга ёрдам берган Паоло ва Андреага ҳам раҳмат. Стив Катнер ва Франко Гранеллога ҳам чемпионликка эришиш имкониятини берганлари учун раҳмат.
Клубга ҳам катта миннатдорчилик билдираман. Бу ҳар доим хотирамда қоладиган катта тажриба бўлди. Мўъжизавий тарихни ёритган журналистларга ҳам раҳмат. Клубга тегили бўлган барчага: ўйинчиларга, мураббийларга, муваффаққиятимизда ёнимизда турган ҳамма-ҳаммага миннатдорчилик билдираман.
Мухлисларга ўзгача миннатдорчилик билдираман. Улар биринчи кунданоқ илиқ муносабатда бўлганлар, мен ҳам сизларни севаман. Биз бирга ришган муваффаққиятни ҳеч ким тортиб ололмайди. Умид қиламанки, сизлар ҳам мен билан бу ҳақида юзда табассум билан эслаб юрасиз. Бу ажойиб ва бахтли дамлар эди, буни ҳес қачон унутмайман. Мен учун сизлар билан бирга чемпион бўлиш мароқли ва фахрли бўлди. Сизнинг Клаудио Раньерингиз", - деб ёзди мутахассис.