Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

«Навбаҳор» бугун «Сурхон» билан ўйнайди

Баҳо:
+ | -

Бугун "Навбаҳор" Тошкент шаҳрида ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинини якунлайди.

Йиғин якунида Термизнинг “Сурхон” жамоасига қарши назорат ўйинида майдонга тушади. Дастлабки режага кўра охирги баҳс “НБУ-Осиё”га қарши ўтиши белгиланганди. Сўнгги паллада режа ўзгариб “Навбаҳор”га термизликлар рақиблик қиладиган бўлишди.

”Сурхон” билан ўтадиган учрашув соат 11.00да Қибрайдаги ўқув-машғулот базаси майдонида бошланади. Ўйиндан кейин жамоа аъзоларига икки кунлик дам олиш эълон қилинади.

Жамоа аъзолари 28 февраль куни Наманганда тўпланиб, мавсумга тайёргарликнинг сўнгги қисмига киришишади.

 

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 10:24, 25.02.2017.
Ўқилди: 4498 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик