Болгариянинг Варна шаҳрида эркин ва юнон-рум кураши бўйича ёшлар ўртасида анъанавий халқаро турнир старт олди. Ўзбекистон Спорт курашлари Ассоциацияси мазкур мусобақага ҳар иккала йўналишда тўққиз нафардан спортчини жалб этди.
Мураббийлар Олимжон Хикматов ва Абдурауф Бозорбоев бошчилик қиладиган эркин кураш бўйича терма жамоамиз таркибида Рустамбек Жўраев, Жаҳонгирмирзо Туробов, Ғуломжон Абдуллаев, Рамазон Ибодов, Мажид Муродов, Баҳодир Аслонов, Ҳасанбой Раҳимов, Муҳаммадали Мухторов ва Жасурбек Усмонохуновлар гиламга чиқишади.
Юнон-рум бўйича терма жамоамиз таркиби эса Илҳом Баҳромов, Исломбек Баҳромов, Тўрабек Тиркашев, Арам Варданян, Мирзобек Раҳматов, Фазлиддин Номозов, Жалгасбай Бердимуратов, Муҳаммадали Шамсиддинов ва Эрматбек Шерматовлар билан тўлдирилди. Юнон-рум курашчиларимизга Варнадаги мусобақада Равшан Рўзиқулов ва Исроил Сиддиқовлар устозлик қилишади.
Турнир 24-26 февраль кунлари бўлиб ўтади ва эртага – 26 февраль санасида мусобақанинг барча вазн тоифалари бўйича ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади.
Эсанов легионерга айланиши мумкин [2540]
Гави «Барселона»ни тарк этиши мумкин — икки топ-клуб қизиқмоқда [2422]
Ямал «Уэмбли»да 69 йилдан бери кузатилмаган ноёб натижани қайд этди [2060]
«Реал» Зидандан норози [1926]
Испания терма жамоаси мағлубиятсиз ўйинлар бўйича жаҳон рекордини янгилади [1925]
Ўзбекистон - икки карра шахмат Олимпиадаси чемпиони! [1905]
Трент Александер-Арнольд «Реал»даги келажаги бўйича бир қарорга келди [1810]
"Бавария"даги рақобатдан "Реал" фойдаланиши мумкин [1698]
«Манчестер Сити» ҳимоячиси терма жамоада майдонга тушишдан бош тортди [1611]













