"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Лестер" бош мураббийи Клаудио Раньерининг истеъфога чиқарилиши ҳақида фикр билдирди
"Менинг "Челси"дан истеъфога чиқарилганим янги давримнинг бошланишига сабаб бўлган эди Клаудио билан ҳам шундай бўлади. Мураббийлар билан шундай бўлиб туради, бундан фожиа ясамаслик керак. Аммо бу менга қилган ишларимдан "Челси" мухлисларининг хурсанд бўлганликларини ҳис қилишимга ёрдам берган эди, бу Раньерига ҳам ёрдам беради. "Челси" мухлислари менинг ишларимни унутмайдилар, аммо Клаудио "Лестер"га бундан ҳам кўпроқ нарса берди.
Унинг АПЛДаги ғалабаси менинг "Челси"даги барча совринларимдан устунроқ, 50 йил ўтганидан сўнг ҳам "Лестер" мухлислари уни эслашади", - дейди Моуриньо.