«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Хуан Мата жамоа билан шартномани узайтиришга тайёр.
«Шартнома бўйича Манчестерда яна 2 йил ўйнашим керак, лекин мен бу ерда яна узоқ вақт қолишни истардим. Бу ерда бахтлиман. Клубга келганимдан кейин биз Англия кубоги ва Англия суперкубогини қўлга киритдик. Ҳозир бизда соврин қўлга киритиш учун имконият мавжуд.
Манчестерда ажойиб ишқибозлар бор. Улар бизни қийин вазиятларда қўллаб-қувватлаб туришибди. Яқин орада Премьер-лигада ёки Чемпионлар лигасидаги ғолибликни қўлга киритсак зўр бўларди», – деди испаниялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, Матанинг "МЮ" билан амалдаги шартномаси 2018 йилда якунига етади. Англия Премьер-лигасининг ушбу мавсумида Мата клуб сафида 20та ўйинда иштирок этиб, уларда 6та гол урди ва 2та голга ассистентлик қилган.