Кириш Регистрация
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал
27/11 15:00 Квангжу 1-0 Шангхай Шенхуа
27/11 15:00 Йокогама Маринос 2-0 Поханг Стилерс
27/11 17:00 Теп Хань Нам Динь 3-0 Ли Ман
27/11 17:00 Тампинес Роверс 1-0 Бангкок Юнайтед
27/11 19:00 Олтин аср 0-2 Ал-Қува ал-Жавия
27/11 19:00 Насаф 1-2 Кувайт СК
27/11 21:00 Трактор 3-3 Ал-Вакра
27/11 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-3 Шабаб ал-Аҳли
27/11 22:45 Црвена Звезда - Штутгарт
27/11 22:45 Штурм - Жирона
27/11 23:00 Ат-Таъвун - Холидия
28/11 01:00 Монако - Бенфика
28/11 01:00 Астон Вилла - Ювентус
28/11 01:00 Болонья - Лилль
28/11 01:00 Селтик - Брюгге
28/11 01:00 Динамо Загреб - Боруссия Д
28/11 01:00 Ливерпуль - Реал Мадрид
28/11 01:00 ПСВ - Шахтёр

Шаҳрам Ғиёсов: 3 ой тадбирма-тадбир юрдик ва 1 ой шуғулландик. Қозоғистондаги жангларга тайёр эмасдик

Баҳо:
+ | -

Рио-2016 Олимпиадасини кумуш медаль билан якунлаган боксчи Шаҳрам Ғиёсов Uzbek Tigers’нинг Қозоғистондаги мағлубиятидан кейин журналист Феруз Муҳаммаднинг саволларига жавоб қайтарди ва кейинги ғалабасига қадар фақат машғулотлар билан банд бўлишига ойдинлик киритди.

Қайд этиш керак, Uzbek Tigers WSB’нинг Хитойда бўлиб ўтган илк жангларида China Dragons’дан 2:3 ҳисобида енгилган бўлиб, унда Рио қаҳрамонларидан бирортаси ҳам рингга чиқмаганди. Қозоғистондаги Astana Arlans’га қарши жанглар учун эса Олимпиадада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган боксчилардан 4 нафари таклиф қилинди. Шунга қарамай, Uzbek Tigers 1:4 ҳисобида имкониятни бой берди. Хусусан, Шаҳрам Ғиёсов ҳам ўз вазн тоифасида рақибидан енгилди.

 

«Олимпиададан кейин уч ойдан зиёд вақтимизни турли хил тадбирлар учун сарф қилдик ва Ўзбекистоннинг барча вилоятларини айланиб чиқдик. Деярли ҳар бир кун қандайдир тадбир ёки кимгадир интервью бериш билан ўтди. Натижада шу вақт давомида машғулот ўтай олмадик. Фақатгина янги йилдан кейин машғулотлар учун қўл бўшади. Бор-йўғи бир ойгина тайёргарлик эса профессионал спортчилар учун камлик қилади. Айтишим керак, биз Қозоғистондаги мусобақага тайёр эмасдик» - деди Шаҳрам Ғиёсов.

 

Шаҳрам Ғиёсов расмий жанглар арафасида қўшиқчи Шаҳзоданинг клипида кўриниш берди. Бу эса Қозоғистондаги мағлубиятдан кейин кўп бор ёдга олинди.

 

«Шаҳзоданинг клипида суратга тушишим учун икки кунгина вақтим кетди. Шунга ҳам съёмкага машғулотлардан кейин бордим.

Мағлубиятимдан кейин шу қарорга келдим: спортчи учун тадбир, тўй-томоша, клипда суратга тушиш, интернетда ўтириш ярамас экан. Энди фақат ва фақат машғулотлар билан банд бўламан. То кейинги ғалабамни қўлга киритмагунимча Instagram’га ҳам кирмайман. Мени интервьюга чақирганларга ҳам узримни айтаман» - деди Шаҳрам Ғиёсов.

 

Шаҳрам Ғиёсовнинг Риодаги жангларидан кейин спортчининг Instagram саҳифаси катта ўсишга эришди. Унинг ғалабаларига офарин ўқиган мухлислар Қозоғистондаги мағлубиятдан кейин Instagram’да камроқ ўтиришни маслаҳат берди.

 

«Мухлислар машғулотлардан тўғридан-тўғри эфир қилинг, уни кўрмоқчимиз, нима тановвул қилаётганингизни билишни истаймиз деб сўрайвергани учун уларнинг илтимосини ерда қолдирмасдим. Мени кузатиб борадиганлар билан мулоқотдан қочмасдим. Енгилганимдан кейин эса худди ўша кишилар Instagram’га камроқ кириб, кўпроқ машқ қилишим кераклигини уқтира бошлади. Тушуна олмай қолдим.

Кўплаб ўзбекистонликлар боксчиларимиз Қозоғистонда нокаутга учрабди деб ўйлаганини эшитдим. Бу нотўғри маълумот. Рингда сирпаниб кетган вақтимдаги сурат ҳеч нарса эмас, орамиздан ҳеч кимга нисбатан ҳисоб очилгани йўқ» - деди Шаҳрам Ғиёсов.

 

Манба: daryo.uz
Киритилди: 11:21, 26.02.2017.
Ўқилди: 9946 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.