Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Ла лига. «Барселона» Мессининг голи туфайли «Атлетико»ни мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Испания чемпионатининг 24-тури доирасида «Атлетико» ўз уйида «Барселона»ни қабул қилди.

"Кўк-анорранглилар" юзага келган инқироздан чиқиб кетишга уринишаётгани бу ўйинда кўринган бўлса, Симеоне жамоаси жуда яхши формада эканини ўйин бошидан намойиш қилди. "Матрасчилар" дастлабки дақиқаларданоқ номдор рақиб нафақат ҳужум қилишга имконини бермади, ҳаттоки уларга тўпни эркин назорат қилишга йўл қўйишмади. Улар рақибнинг хато қилишини пойлаб ўтирмасдан, катта куч билан олдинга ташланишди. Танаффусга қадар "Барселона"нинг германиялик дарвозабони Марк-Андре тер Штеген камида 3 марта ўта хавфли зарбаларни қайтаришга муваффақ бўлди.

Бўлимнинг 35-дақиқаларига келибгина "Барса" вазиятлар ярата бошлади. Бу сафар Ян Облак қаҳрамонлик кўрсатишига тўғри келди. Жумладан, шундоққина жарима майдончаси чизиғи устида белгиланган жарима зарбасини Месси тепди. Облак тўпни юқорига кўтариб юборди. Бурчакдан етказилган узатмани Пике бош билан дарвоза томон бурди. Посбон чизиқ устида тўпни эгаллаб олди.

Иккинчи бўлимнинг старти тенгкурашлар остида бошлади. Ўйиннинг 49-дақиқасида Луис Суарес ўта қулай имкониятни кўкка совурди. Неймардан узатмани қабул қилган Месси Суаресни бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Уругвайлик ҳужумчи аниқ зарба бера олмади. Орадан 3 дақиқа ўтиб Гризманн ҳисоб очиш учун яхши имкониятдан фойдалана олмади. У жарима майдончасига чап томондан кирди ва яккама-якка вазиятда ўткир бурчак остида зарба берди. Тер Штеген оёғи билан хавфни бартараф этди.

Вақт ўтган сари "кўк-анорранглилар" босимни ошириб боришди ва баҳснинг 64-дақиқасига келиб эса ҳисоб очилди. Энрике шогирдлари навбатдаги ҳужум пайтида рақиб жарима майдончаси ичида кетма-кет зарбалар беришди ҳамда Рафиньянинг зарбасидан сўнг тўп тўрга бориб тушди!

Орадан кўп ўтмасдан ҳисоб тенглашди. Чап қанотда белгиланган жаримадан етказилган узатмани Диего Годин дарвозабон майдончаси ичида бош билан дарвозага жойлаб қўйди.

Учрашувнинг сўнгги 10 дақиқаси каталонияликлар устунлиги остида кечди. Бу вақт давомида Мессидан иккита имкониятга эга бўлди ва у вазиятларнинг бирини голга айлантирди. Дастлаб аутдан отиб берилган тўпни Суарес гавдаси билан яхши ҳимоялаганча рақибдан олиб ўтди ва дарвозабон майдончасига ўнг қанотдан яқинлашиб, Мессига узатма берди. Лионель берган зарба йўлига ҳимоячи оёқ қўйишга улгурди. Ўйин тугашига 4 дақиқа қолганида, жарима зарбаси "Барса" омад келтирди. Каталонияликлар рақиб жарима майдончаси ичида комбинация ташкил қилишди. Суареснинг узатмасидан кейин Месси зарба берди. Дастлабки зарбани ҳимоячи қайтарди, иккинчи зарбани Облак қайтара олмади!

Шу тариқа, "Барселона" ўта қийин рақиб устидан сафарда ғалаба қозонди ва ўз очколарини 54тага етказиб, вақтинчалик бўлса-да жадвалда 1-ўринга кўтарилиб олди. Бу орқали "кўк-анорранглилар" инқироздан чиқаётганини исботлашди.

Испания чемпионати, 24-тур.
АТЛЕТИКО – БАРСЕЛОНА - 1:2 (0:0)
Голлар: 0:1 – 64 Рафинья, 1:1 – 70 Годин, 1:2 – 86 Месси.
Атлетико – Облак, Савич, Филипе Луис, Врсалько, Годин, Габи, Сауль, Коке, Феррейра Карраско (Торрес, 68), Гризманн, Гамейро (Корреа, 72).
Барселона – тер Стеген, Умтити, Пике, Матье (Динь, 77), Серджи Роберто (Андре Гомеш, 85), Рафинья, Бускетс, Иньеста (Ракитич, 71), Неймар, Месси, Суарес.
Огоҳлантиришлар: Бускетс (55), Сауль (56), Савич (65), Габи (73), Корреа (74), Месси (82).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:09, 26.02.2017.
Ўқилди: 10371 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.