Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Англия лига кубоги. Ибраҳимовичнинг голлари «МЮ»га соврин келтирди

Баҳо:
+ | -

Англияда ушбу мавсумнинг дастлабки соврини номи аниқ бўлди. Моуриньо  бошқарувидаги "Манчестер Юнайтед" финалда "Саутгемптон"ни қийинчилик билан мағлуб этди.

Ваҳоланки, ўйиннинг биринчи бўлимидаги вазият манкунианликларнинг осонлик билан ғалаба қозонишини кўрсатаётгандек эди. Баҳснинг 19-дақиқасида Ибраҳимович, 38-минутида Лингард "авлиёлар" дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Бироқ бўлим тугаши арафасида қанотдан етказилган узатмани Габбиадини дарвозага буриб қўйди ва ҳисобни қисқартирди.

Иккинчи бўлимни "Саутгемптон" жуда кучли бошлади ва тезда ҳисобни тенглаштирди. Яна ўша Габбиадинининг зарбасини Давид де Хеа қайтара олмади.

Шундан кейин "Саутгемптон" яхши ўйин намойиш қилишда давом этди ва бир нечта вазиятлар яратиб, улардан фойдалана олмади.

Ўйиннинг асосий вақти тугашига 3 дақиқа қолганида Ибраҳимович бош билан рақиб дарвозасини ишғол қилди ва "МЮ"га мавсумдаги илк совринни тақдим этди.

Моуриньо эса "Манчестер Юнайтед"даги илк мавсумидаёқ Англия лига кубогини қўлга киритган дастлабки мураббийга айланди.

Англия лига кубоги, финал
Манчестер Юнайтед – Саутгемптон 3:2 (2:1, 1:1)
Голлар: 1:0 – 19 Ибраҳимович, 2:0 – 38 Лингард, 2:1 – 45 Габбьядини, 2:2 – 48 Габбьядини, 3:2 – 87 Ибраҳимович.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Байи, Рохо, Валенсия, Лингард (Рэшфорд, 77), Погба, Эррера, Мата (Кэррик, 46), Марсьяль (Феллайни, 90), Ибраҳимович.
Саутгемптон – Форстер, Стивенс, Бертран, Соареш, Йосида, Редмонд, Уорд-Проуз, Тадич (Буфаль, 77), Дэвис (Родригес, 90), Габбьядини (Лонг, 83), Ромеу.
Огоҳлантиришлар: Ромеу (18), Эррера (24), Стивенс (40), Лингард (41), Редмонд (56).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:22, 26.02.2017.
Ўқилди: 13728 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3313]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2172]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1880]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1867]

Арбелоа - «Реал» футболчисига: «Бор, мураббийлик лицензиясини ол» [1761]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1688]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1685]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1580]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1524]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1413]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик