24-26 февраль кунлари Болгариянинг Варна шаҳрида ёшлар ўртасида анъанавий Халқаро турнир бўлиб ўтди ва унда Ўзбекистон терма жамоаси эркин ва юнон-рум курашларида тўлиқ таркиб билан иштирок этди. Болгария, Руминия, Молдова, Россия, Грузия, Япония, Венгрия, Хорватия, Испания, АҚШ, Украина ва Ўзбекистон терма жамоалари иштирок этган мазкур мусобақада терма жамоамиз делегацияси жами 10та медалга сазовор бўлди.
Юнон-рум курашида Ислом Баҳромов (59 кг), Мирзобек Рахматов (66 кг) ва Жалгас Бердимуратов (80 кг) олтин медалларни қўлга киритган бўлсалар, Тўрабек Тиркашев (59 кг) ва Фазлиддин Намозов (71 кг) бронза медаллари билан тақдирланишди.
Эркин курашчиларимиз орасида эса Рустам Жўраев (50 кг) ва Баҳодир Аслонов (97 кг) барча рақибларини мағлуб этиб олтин медалларга эга чиқишди. Рамазон Ибодов (65 кг), Муҳаммадали Мухторов (70 кг) ва Ҳасанбой Раҳимов (125 кг) ларга бронза медаллари насиб этди.
Эътиборли жиҳати, юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз аъзоси Мирзобек Раҳматов ёш полвонлар орасида “Энг яхши техника соҳиби” номинациясида ғолиб бўлди.
Энди Спорт курашлари Ассоциацияси вакиллари Туркияга йўл олишади. У ерда 3-5 март кунлари юнон-рум кураши, 10-12 март кунлари эса эркин кураш бўйича нуфузли Халқаро турнир бўлиб ўтади. Мазкур мусобақалар орқали шу йилнинг май ойида Хиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида ўтказиладиган Осиё чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган терма жамоамизнинг асосий таркиби аниқланади.
Эдегор: "Роналдунинг менга бўлган муносабатини ҳеч қачон унутмайман" [4433]
Мессига тарихий рекордгача яна икки гол қолди [3625]
Бернарду Силва «Реал»ни тарк этиши мумкин [3343]
Мбаппе Чемпионлар Лигасининг учта ўйинидан четлаштирилди [3120]
«Олтин тўп» учун овоз бериш жараёнлари бугун якунланади [2909]
Эдегор Бернарду Силва ҳақида: «У ақлдан озди» [2871]
Владимир Крамник Ўзбекистоннинг шахмат Олимпиадасидаги ғалабасини юқори баҳолади [2670]
Рафиньядан хавотир олишмоқда [2552]
“Барселона” Эрлинг Ҳоландни қўлга киритиш йўлини топди — El Nacional [2457]
Осиё ўйинлари: Ўзбекистон ҳисобига яна бир олтин медаль қўшилди [2359]













